https://sputniknews.uz/20230713/samarqand-itlar-hujum-bola-36826781.html
Самарқандда итлар ҳужум қилган бола пластик операция қилинади – вилоят ССБ
Самарқандда итлар ҳужум қилган бола пластик операция қилинади – вилоят ССБ
Sputnik Ўзбекистон
Самарқанд вилояти Соғлиқни сақлаш бошқамаси икита ит ҳужумига учраган бола ҳолати ҳақида маълумот берди.
2023-07-13T12:34+0500
2023-07-13T12:34+0500
2023-07-13T14:02+0500
жамият
ўзбекистон
самарқанд
бола
ит
ҳужум
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/07/0d/36832912_0:0:1897:1068_1920x0_80_0_0_d854494dbfb3047052d95f0724b1d811.png
ТОШКЕНТ, 13 июл — Sputnik. Самарқандда дайди итлар ҳужумига учраган 10 ёшли бола пластик операция қилинади. Бу ҳақда Sputnik мухбирига вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси (ССБ) матбуот котиби Элдор Муҳаммадиев маълум қилди.Воқеа 8 июль куни Самарқанд шаҳридаги Ёшлар маҳалласида содир бўлган эди. Спорт тўгарагига кетаётган Сайқал маҳалласи Деҳқон кўчасида яшовчи 10 ёшли Наврўз Мамасаидовга итлар ҳужум қилган. Буни кўриб қолган такси ҳайдовчиси болани итлар ҳужумидан қутқариб қолган.Вилоят ССБнинг хабар беришича, ҳодисадан сўнг бола дарҳол Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Самарқанд филиалига ( РШТЁИМСФ) олиб борилган ва унга биринчи ёрдам кўрсатилган.Самарқанд вилояти ИИБ матбуот котибининг маълум қилишича, ҳозир болага ҳужум қилган итлар ушланган ва карантинга жойлаштирилган.
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/07/0d/36832912_457:0:1897:1080_1920x0_80_0_0_32331ce05f4a226dcf5a34b8d9523fbe.pngSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
самарқанд итлар ҳужум такси ҳайдовчи бола
самарқанд итлар ҳужум такси ҳайдовчи бола
Самарқандда итлар ҳужум қилган бола пластик операция қилинади – вилоят ССБ
12:34 13.07.2023 (янгиланди: 14:02 13.07.2023) Самарқанд вилояти Соғлиқни сақлаш бошқамаси икита ит ҳужумига учраган бола ҳолати ҳақида маълумот берди.
ТОШКЕНТ, 13 июл — Sputnik. Самарқандда дайди итлар ҳужумига учраган 10 ёшли бола пластик операция қилинади. Бу ҳақда
Sputnik мухбирига вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси (ССБ) матбуот котиби Элдор Муҳаммадиев маълум қилди.
Воқеа 8 июль куни Самарқанд шаҳридаги Ёшлар маҳалласида содир бўлган эди. Спорт тўгарагига кетаётган Сайқал маҳалласи Деҳқон кўчасида яшовчи 10 ёшли Наврўз Мамасаидовга итлар ҳужум қилган. Буни кўриб қолган такси ҳайдовчиси болани итлар ҳужумидан қутқариб қолган.
Вилоят ССБнинг хабар беришича, ҳодисадан сўнг бола дарҳол Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Самарқанд филиалига ( РШТЁИМСФ) олиб борилган ва унга биринчи ёрдам кўрсатилган.
“Шифокорларнинг маълумотларига кўра, бола ҳозир Самарқанд давлат тиббиёт университетининг 2-сон клиникасининг болалар хирургияси бўлимига ётқизилган. Боланинг оёқ соҳасида пластик операция ўтказилади”, - дейди Муҳаммадиев.
Самарқанд вилояти ИИБ матбуот котибининг маълум қилишича, ҳозир болага ҳужум қилган итлар ушланган ва карантинга жойлаштирилган.