Россия технологик суверенитетга эга бўлиши керак — Путин

© Фотохост-агентство РИА Новости / Медиабанкка ўтишПрезидент РФ В. Путин провел встречу с главами правительств, участвующих в заседаниях ЕМПС и совета глав правительств СНГ.
Президент РФ В. Путин провел встречу с главами правительств, участвующих в заседаниях ЕМПС и совета глав правительств СНГ. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 13.07.2023
Oбуна бўлиш
Россия ишлаб чиқариш ускуналари, дастури таъминот соҳаларида технологик суверенитетга эга бўлиши керак, деди Путин.
ТОШКЕНТ, 13 июл — Sputnik. Владимир Путин "Квант дунёси. Ҳисоблаш ва коммуникациялар" Келажак технологиялари форумининг ялпи мажлисида нутқ сўзлади.
Президент айрим давлатлар раҳбарлари Россияга нисбатан технологик блокада уюштирганини, бироқ мамлакат таслим бўлмаслигини ва ўз йўлида олға боришда давом этишини таъкидлади.
"Рақибларимиз биз чекинишимизни, таслим бўлишимизни кутишган эди, лекин бу содир бўлмайди, биз бундай ҳолларда тез-тез айтамиз: Россия ўзини ҳеч кимдан ажратиб қўймасдан фақат олдинга ва ўз йўлида ҳаракат қилади. Биз ташқи чақириқларга фақат иш сифати ва самарадорлигини кучайтириш, эркинликни кенгайтириш билан жавоб берамиз”, деди президент.
Путин фикрича, хорижий технологияларга қарамлик миллий хавфсизликка жиддий таҳдид солади, суверенитетнинг заифлашишига ва йўқолишига олиб келади.
"Баъзи хорижий ҳамкорлар "эшикни маҳкам ёпганидан" кейин Россия бу соҳада хулосалар чиқарди ва сабоқ олди", - деди Путин.
Россия президенти маҳаллий технологияларни ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш масаласига ҳам тўхталиб ўтди. Хусусан, у янги йўналишларда иш бошлаётган тадқиқотчилар учун мега-грант дастурлари қайта тикланишини маълум қилди. Ҳукумат ва Давлат думасига уларни молиялаштиришни 2026 йилгача таъминлашни топширди.
Бундан ташқари, президент маълумотлар иқтисодиётини шакллантириш бўйича янги миллий лойиҳани тайёрлашни таклиф қилди. Президент фундаментал тадқиқотларни қўллаб-қувватлаш чора-тадбирларини кўриб чиқиш бўйича ҳам топшириқ берди.
Путин айтишига кўра, Россия ривожланиш учун муҳим бўлган тармоқларда ўз ваколатларига эга бўлиши керак. Гап ускуналар, дастурий таъминот, элементлар базаси ва ходимлар ҳақида бормоқда.
Президент, шунингдек, Россия бошқа давлатлар билан тенг ҳуқуқли ҳамкорлик ва илмий иттифоқларни кенгайтиришни режалаштираётганини қайд этди.
Маълумот учун, "Ҳисоблаш ва коммуникациялар. Квант дунёси" Келажак технологиялари форуми Россияда 9-14 июль кунлари ВТС Конгресс марказида биринчи марта бўлиб ўтмоқда. У ерда давлат корпорациялари ва асосий ишлаб чиқарувчиларнинг квант технологиялари ва маҳсулотлари намойиш этилмоқда. 13-14 июль кунлари бўлиб ўтадиган кўргазма доирасида – “Россия темир йўллари”, "Росатом", "Газпромбанк", Москва ҳукумати ва "Сбербанк" ХАЖ томонидан юқори технологияли ишланмалар намойиш этилади.
Янгиликлар лентаси
0