Қатар амири Мирзиёевни сайловда қозонган ғалабаси билан табриклади

© Пресс-служба президента УзбекистанаШавкат Мирзиёев
Шавкат Мирзиёев - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 13.07.2023
Oбуна бўлиш
Мулоқотда олий даражадаги келишувларни амалга ошириш, йирик инвестиция лойиҳаларини тайёрлашни жадаллаштириш ва уларни илгари суриш масалалари батафсил муҳокама қилинди.
ТОШКЕНТ, 13 июл — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев бугун, 13 июль куни Қатар амири шайх Тамим бин Ҳамад Ол Соний билан телефон орқали мулоқот қилди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.
Мулоқотда олий даражадаги келишувларни амалга ошириш, йирик инвестиция лойиҳаларини тайёрлашни жадаллаштириш ва уларни илгари суриш масалалари батафсил муҳокама қилинди.
Қатар амири Ўзбекистон етакчисини бўлиб ўтган Ўзбекистон республикаси президенти сайловида қозонган ишончли ғалабаси билан дилдан қутлади.
Дўст Қатар халқи номидан Ўзбекистон раҳбари ва кўп миллатли халқига тинчлик-осойишталик, фаровонлик, барқарор тараққиёт ва равнақ тилади.
Етакчилар жорий йил 5-6 июнь кунлари Қатар амирининг Ўзбекистон республикасига давлат ташрифи давомида қабул қилинган битим ва келишувларнинг сўзсиз ижросини таъминлаш бўйича зарур чоралар кўришга келишиб олдилар.
Яқин фурсатда қўшма Ҳукуматлараро комиссия йиғилиши ҳамда икки мамлакат етакчи компаниялари иштирокида бизнес форумини ўтказиш муҳимлиги таъкидланди.
Янгиликлар лентаси
0