https://sputniknews.uz/20230712/xitoy-tadbirkor-toshkent-iqtisodiyot-sarmoya-36793900.html
Хитойлик тадбиркорлар Тошкент иқтисодиётига сармоя киритмоқчи
Хитойлик тадбиркорлар Тошкент иқтисодиётига сармоя киритмоқчи
Sputnik Ўзбекистон
Тошкент ҳокимлиги хитойлик тадбиркорларнинг ташаббусларини қўллаб-қувватлашга тайёрлигини билдирди.
2023-07-12T09:48+0500
2023-07-12T09:48+0500
2023-07-12T11:52+0500
иқтисод
ўзбекистон
хитой
тошкент
ҳокимият
тадбиркор
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/07/0c/36794200_0:72:1000:635_1920x0_80_0_0_d92c0c00e75e94357e64d85409c47f22.jpg
ТОШКЕНТ, 12 июл — Sputnik. Хитойлик тадбиркорлар Тошкент иқтисодиётига сармоя киритишдан манфаатдор, дея хабар берди пойтахт ҳокимлиги.Шаҳар ҳокими ўринбосари Шароф Раҳманов Шихэцзи шаҳар Халқ конгресси доимий комиссияси директори Э Хонгда бошчилигидаги делегация билан учрашди.Учрашувда меҳмонларга мамлакатдаги қулай сармоявий муҳит, хизмат кўрсатиш, саноат, бизнес, ижтимоий ривожланиш ва бошқа соҳаларда қўшма лойиҳаларни амалга ошириш истиқболлари айтиб ўтилди. Шунингдек, амалга оширилиши кутилаётган йирик истиқболли сармоявий лойиҳалар ҳақида батафсил маълумот берилди.Айтилишича, шаҳар ҳокимлиги хитойлик тадбиркорларнинг ташаббусларини қўллаб-қувватлайди. Ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантиришга ҳар томонлама ёрдам беради.
ўзбекистон
хитой
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/07/0c/36794200_29:0:972:707_1920x0_80_0_0_07084e860d072905a800e83590be34e0.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
тошкент ҳокимлиги иқтисодиёт сармоя шароф рахманов шихэцзи
тошкент ҳокимлиги иқтисодиёт сармоя шароф рахманов шихэцзи
Хитойлик тадбиркорлар Тошкент иқтисодиётига сармоя киритмоқчи
09:48 12.07.2023 (янгиланди: 11:52 12.07.2023) Тошкент ҳокимлиги хитойлик тадбиркорларнинг ташаббусларини қўллаб-қувватлашга тайёрлигини маълум қилди.
ТОШКЕНТ, 12 июл — Sputnik. Хитойлик тадбиркорлар Тошкент иқтисодиётига сармоя киритишдан манфаатдор, дея хабар берди
пойтахт ҳокимлиги. Шаҳар ҳокими ўринбосари Шароф Раҳманов Шихэцзи шаҳар Халқ конгресси доимий комиссияси директори Э Хонгда бошчилигидаги делегация билан учрашди.
Учрашувда меҳмонларга мамлакатдаги қулай сармоявий муҳит, хизмат кўрсатиш, саноат, бизнес, ижтимоий ривожланиш ва бошқа соҳаларда қўшма лойиҳаларни амалга ошириш истиқболлари айтиб ўтилди. Шунингдек, амалга оширилиши кутилаётган йирик истиқболли сармоявий лойиҳалар ҳақида батафсил маълумот берилди.
“Делегация таркибидаги компаниялар, уларнинг фаолият соҳаси ҳақида маълумот бериб, пойтахтимиз билан ўзаро манфаатли ҳамкорлик қилиш ва шаҳримиз иқтисодиётига сармоя киритишдан манфаатдор эканини билдирди”, - дейилади хабарда.
Айтилишича, шаҳар ҳокимлиги хитойлик тадбиркорларнинг ташаббусларини қўллаб-қувватлайди. Ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантиришга ҳар томонлама ёрдам беради.