“Hürriyet”: Туркия Россиядан юз ўгиргани йўқ

© Sputnik / Илья Питалев / Медиабанкка ўтишРоссия ва Туркия байроқлари, архив сурат
Россия ва Туркия байроқлари, архив сурат - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 12.07.2023
Oбуна бўлиш
Аввалроқ Эрдоған Туркия бир шарт билан Швециянинг НАТОга аъзо бўлишини қўллаб-қувватлашини маълум қилган эди.
ТОШКЕНТ, 12 июл — Sputnik. Туркия Россиядан юз ўгиргани йўқ, Анқара расмий Москва билан “шаффоф музокараларни” сақлайди. Бу ҳақда “Hürriyet” газетаси ёзмоқда.
“Туркия Россиядан юз ўгиргани ва тўлиқ Ғарб томон бурилгани ҳақидаги фикрлар ҳақиқатга тўғри келмайди. Туркия халқаро ва минтақавий давлат сифатида мувозанатли сиёсат юритишда давом этади. Шу нуқтаи назардан Ғарб ва Европа билан муносабатларни ривожлантириб, бир вақтнинг ўзида Россия президенти Путин (Владимир Путин – таҳр.) билан ҳам “шаффоф музокараларни” сақлайди”, - дейилади мақолада.
11 июль куни Режеп Таййип Эрдоған Анқаранинг Европа Иттифоқига аъзолиги йўлидаги тўсиқлар олиб ташланиши эвазига Туркия Швециянинг НАТОга аъзо бўлишини қўллаб-қувватлашини маълум қилган эди. Европа комиссияси Швециянинг НАТОга аъзолиги ва Туркиянинг ЕИга қўшилишини бир-бирига боғламаслик кераклигини айтди.
Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков Туркияни ЕИда кўришни хоҳламасликлари, Анқара бу борада хомхаёлларга берилмаслиги лозимлигини таъкидлаган.
Янгиликлар лентаси
0