Тошкентнинг 2 туманида иссиқ сув қисман ўчирилди
© pexels.com/Nithin PAКран, архив сурат
© pexels.com/Nithin PA
Oбуна бўлиш
Ишлар 12 июль куни тахминан соат 22:00 да якунланади, шундан сўнг иссиқ сув таъминоти қайта тикланади.
ТОШКЕНТ, 12 июл — Sputnik. Бугун, 12 июль куни, Тошкент шаҳри Олмазор ва Шайхонтоҳур туманларининг айрим жойларида иссиқ сув таъминоти ўчирилди. Бу ҳақда “Veolia Energy Tashkent” компанияси матбуот хизмати хабар берди.
Таъкидланишича, иссиқлик трассасидаги бузилишларни бартараф этиш мақсадида Сағбон кўчасида авариявий таъмирлаш ишлари олиб борилиши муносабати билан қуйидаги манзилларда иссиқ сув таъминоти тўхтатилди:
Олмазор тумани: Қорақамиш 1/4, 1/3, 2/1, 2/3, 2/4, 2/5-массивлари, Бешқўрғон 1, 2, 3, 4-массивлари, Юнусов, Чимбой, Каланова, Олимпия, ТошГУПИ, ТошГосМИ, Шифокорлар, Фаробий массивлари, Талабалар шаҳарчаси;
Шайхонтоҳур тумани: Белтепа, Жарариқ, Ибн Сино–1, 2-массивлари, Хувайдо массиви.
Ишлар 12 июль куни тахминан соат 22:00 да якунланади, шундан сўнг иссиқ сув таъминоти қайта тикланади.