Россия банклари шубҳали пул ўтказмаларини синчиклаб текширади — янги қонун

© Sputnik / Владимир Трефилов / Медиабанкка ўтишПул ва банк карталари
Пул ва банк карталари - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 12.07.2023
Oбуна бўлиш
Давлат думаси Россия банкларини мижознинг фирибгарларга ўтказилган пулларини қайтаришга мажбур қилди.
ТОШКЕНТ, 12 июл — Sputnik. Россия Давлат думаси банкларни фирибгарларнинг ҳисоб рақамларига ўтказилган жисмоний шахсларнинг маблағларини тўлиқ қоплаш мажбуриятини юклашни назарда тутадиган қонунни қабул қилди.
Ҳужжат банк ҳисобварақларидан ўғирланишига (фирибгарликка қарши) қарши курашиш механизмини такомиллаштириш ва банклар томонидан ўғирланган маблағларни қайтариш миқдорини оширишга қаратилган.
Думанинг Молиявий бозор қўмитаси раҳбари Анатолий Аксаков таъкидлаганидек, Россияда ижтимоий муҳандислик усулларидан фойдаланган ҳолда фирибгарлик кучаймоқда, бунда одамлар ихтиёрий равишда жиноятчиларга тўлов карталари рақамлари, кодлар ва паролларни берадилар.
Шу сабабли янги қонун банкларни пул маблағларини ҳисобдан чиқаришдан олдин барча ўтказмаларда фирибгарлик белгилари бор-йўқлигини текшириш, жумладан, рухсатсиз пул ўтказиш ҳолатлари ва уринишлари тўғрисида Марказий банк маълумотлар базасини текшириш мажбуриятини юклайди. Савол туғдирадиган ҳисоб рақамларига пул ўтказилса ёки операцияларнинг ўзи шубҳа туғдирса, банк икки кун давомида бундай ўтказмаларни тўхтатиб қўйиши мумкин.
Бундан ташқари, агар Ички ишлар вазирлиги томонидан жиноят иши қўзғатилганлиги ёки жиноятлар тўғрисидаги ариза ва хабарлар реестрида ёзув пайдо бўлса, банклар фирибгарнинг масофавий хизматини ўчириб қўйиши керак бўлади. Россия банки бу маълумотни олади, кейин эса кредит ташкилотларига етказади, деди Марказий банкнинг ахборот хавфсизлиги бўлими раҳбари Вадим Уваров.
Шу билан бирга, ўғирланган маблағларни қайтариш механизми кўрсатилган. Ҳозирда Марказий банкнинг ФинЦЕРТ маълумотлар базасига аллақачон киритилган сохта ҳисобварақлар ҳақидаги маълумотларни тарқатмоқда. Агар банк бундай маълумотни олган бўлса-да, жиноятчиларнинг ҳисоб рақамига пул ўтказмасини амалга оширса, у мижознинг аризасини олганидан кейин 30 кун ичида ва трансчегаравий ўтказмада ушбу маблағларни тўлиқ қоплаши шарт — 60 кун ичида.
Қонун расмий эълон қилинган кундан бошлаб бир йил ўтгач кучга киради.
Янгиликлар лентаси
0