Бугун Нодирбек Абдусатторов Магнус Карлсенга қарши ўйнайди

© Миллий олимпия қўмитасиНодирбек Абдусатторов
Нодирбек Абдусатторов  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 12.07.2023
Oбуна бўлиш
Бугун Нодирбек Абдусатторов Магнус Карлсенга қарши дона суради.
ТОШКЕНТ, 12 июл — Sputnik. Ўзбекистонлик шахматчи Нодирбек Абдусатторов бугун "Aimchess Rapid" онлайн турнирининг финалида Магнус Карлсенга қарши ўйнайди. Бу ҳақда Абдусатторовнинг Telegam-каналида хабар берилди.
Бугун бўлиб ўтадиган турнир финалида Нодирбек Абдусатторов норвегиялик Магнус Карлсенга қарши дона суради. Мусобақа Ўзбекистон вақти билан соат 20:00да бўлиб ўтади.
Нодирбек Абдусатторов онлайн турнирнинг ярим финалида рақиби Левон Аронянни 2,5:0,5 ҳисобида мағлуб этган. Магнус Карлсен эса 2,5:1,5 ҳисобида Фабиано Каруано устидан ғалаба қозонди.
Эслатиб ўтамиз, июнь ойида Нодирбек Абдусатторов "Norway Chess" мусобақасининг 9-турида Магнус Карлсен билан дона сурган эди. Асосий вақтда дуранг қайд этилди. Армагедонда (олдинги тай-брейкларда ғолиб аниқланмаган тақдирда ўйналадиган ўйин) Нодирбек Абдусатторов Магнус Карлсендан устун келди.
Янгиликлар лентаси
0