Тошкентдаги янги қурилаётган бинода ёнғин содир бўлди

© Самарқанд вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасиМЧС
МЧС - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 12.07.2023
Oбуна бўлиш
Фавқулодда вазиятлар вазирлигига ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар тўғрисида маълумот келиб тушмаган.
ТОШКЕНТ, 12 июл — Sputnik. Тошкент шаҳри Миробод туманида жойлашган янги қурилаётган бинода ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар берди.
Маълум қилинишича, кеча тунда соат 22:29 да Тошкент шаҳар Миробод тумани Авлиё ота кўчасида жойлашган янги қурилаётган 14-қаватли бинонинг 14-қаватидаги лифт шахтасида қуриган тахталар ёнган.
Шунга кўра 4 та ёнғин-қутқарув экипажи ва 2 та автонарвон соат 22:35 да воқеа жойига етиб бориб, ёнғин соат 22:54 да ўраб олинган ва соат 23:06 да ёнғин бартараф этилган.

“Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар тўғрисида маълумот келиб тушмади”, - дейилади хабарда.

Ҳодиса оқибатида 15 кв.м майдон ёниб зарарланган.
Янгиликлар лентаси
0