https://sputniknews.uz/20230712/kana-chaqishi-kasallik-ozbekiston-36791439.html
Кана чақиши оқибатида юқадиган касаллик Ўзбекистонга ҳам кириб келдими — тафсилотлар
Кана чақиши оқибатида юқадиган касаллик Ўзбекистонга ҳам кириб келдими — тафсилотлар
Sputnik Ўзбекистон
Қозоғистонда Қрим-Конго геморрагик иситма касаллиги оқибатида ўлим ҳолати кузатилди. Санепидқўмита Ўзбекистонда вазият қандай эканлигига изоҳ берди.
2023-07-12T07:07+0500
2023-07-12T07:07+0500
2023-07-12T12:04+0500
жамият
ўзбекистон
қозоғистон
вирус
касаллик
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/03/0a/23250663_0:161:3071:1888_1920x0_80_0_0_11832d0f21687daf4bd22ce516b00b66.jpg
ТОШКЕНТ, 12 июл — Sputnik. Ўзбекистонга карантин ва ўта хавфли юқумли касалликларни чет давлатлардан кириб келиши ва аҳоли ўртасида тарқалиб кетишига йўл қўйилмади. Бу ҳақда Санэпидқўмита хабар берди.Қозоғистоннинг Қизилўрда вилояти Жанакўрғон туманида 77 ёшли, Шиели туманида 51 ёшли фуқаролар оғир ҳолатда Қрим-Конго геморрагик иситма (ҚКГИ) касаллиги белгилари билан шифохонага олиб келинган. Беморлар реанимация бўлимида вафот этган.Ўзбекистон бўйича бугунги кунда касалликларни четдан кириб келишини олдини олиш мақсадида давлат чегараларини кесишиш жойларида, ҳалқаро аэропортларда, темир йўл вокзалларида ва Термиз дарё портида ташкил этилган 51 та санитария – карантин пункти (СКП) фаолият олиб бормоқда.ҚКГИ қўзғатувчилари билан зарарланган каналар мавжуд ҳудудларни аниқлаш ва каналарда зарарланиш даражасини ўрганиш мақсадида ветеринария хизмати билан ҳамкорликда табиий ўчоқли ҳудудлардан 1 000 донадан кана йиғиб олиниб, Вирусология ИТИ лабораториясида таҳлилдан ўтказилиб, ҚКГИ касаллигининг келгуси йил учун башорати, маъмурий ҳудудлар кесимида тайёрланди.Аҳоли ўртасида, айниқса ҚКГИ касаллиги бўйича табиий ўчоқли ҳудудлар аҳолиси ўртасида ҚКГИ касаллигининг олдини олиш бўйича кенг қамровли санитария-тарғибот ишлари олиб борилмоқда. 2023 йил март ойида Фавқулотда вазиятлар вазирлиги билан ҳамкорликда 14 та маъмурий ҳудудда махсус-тактик ўқув машғулотлари ўтказилди.Маълумот учун, ҚКГИ – арбовирус қўзғатадиган, иситмалаш, геморрагик аломатлар билан кечадиган, табиий шароитда трансмиссив йўл билан юқадиган, табиий ўчоқли ўта хавфли юқумли касалликдир. Касаллик одамларга кана чақиши оқибатида юқади. ҚКГИ касаллиги спорадик тарзда тарқалади.Эслатиб ўтамиз, ўтган йили Ўзбекистонда Қрим-Конго иситмасидан тузалганларнинг қон плазмаси банки яратилиши маълум қилинганди. Президент имзолаган ҳужжатда, донорларнинг қон плазмаси банклари Қорақалпоғистон Республикаси, Навоий, Бухоро, Қашқадарё, Сурхондарё, Жиззах ва Сирдарё вилоятларидаги тегишли муассасаларда ташкил қилиниши белгиланган.
ўзбекистон
қозоғистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/03/0a/23250663_375:320:2679:2048_1920x0_80_0_0_d277268f7313517a011bf3bf1dcfb58f.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
қозоғистон ўзбекистон қрим-конго геморрагик иситма касаллиги санепидқўмита
қозоғистон ўзбекистон қрим-конго геморрагик иситма касаллиги санепидқўмита
Кана чақиши оқибатида юқадиган касаллик Ўзбекистонга ҳам кириб келдими — тафсилотлар
07:07 12.07.2023 (янгиланди: 12:04 12.07.2023) Қозоғистонда Қрим-Конго геморрагик иситма касаллиги оқибатида ўлим ҳолати кузатилди. Санэпидқўмита Ўзбекистонда вазият қандай эканлигига изоҳ берди.
ТОШКЕНТ, 12 июл — Sputnik. Ўзбекистонга карантин ва ўта хавфли юқумли касалликларни чет давлатлардан кириб келиши ва аҳоли ўртасида тарқалиб кетишига йўл қўйилмади. Бу ҳақда Санэпидқўмита
хабар берди. Қозоғистоннинг Қизилўрда вилояти Жанакўрғон туманида 77 ёшли, Шиели туманида 51 ёшли фуқаролар оғир ҳолатда Қрим-Конго геморрагик иситма (ҚКГИ) касаллиги белгилари билан шифохонага олиб келинган. Беморлар реанимация бўлимида вафот этган.
Ўзбекистон бўйича бугунги кунда касалликларни четдан кириб келишини олдини олиш мақсадида давлат чегараларини кесишиш жойларида, ҳалқаро аэропортларда, темир йўл вокзалларида ва Термиз дарё портида ташкил этилган 51 та санитария – карантин пункти (СКП) фаолият олиб бормоқда.
ҚКГИ қўзғатувчилари билан зарарланган каналар мавжуд ҳудудларни аниқлаш ва каналарда зарарланиш даражасини ўрганиш мақсадида ветеринария хизмати билан ҳамкорликда табиий ўчоқли ҳудудлардан 1 000 донадан кана йиғиб олиниб, Вирусология ИТИ лабораториясида таҳлилдан ўтказилиб, ҚКГИ касаллигининг келгуси йил учун башорати, маъмурий ҳудудлар кесимида тайёрланди.
“Қорақалпоғистон республикаси, Навоий, Бухоро, Қашқадарё, Сурхондарё, Жиззах ва Сирдарё вилоятларидаги тегишли муассасаларда Қрим-Конго геморрагик иситмаси билан касалланиб тузалганларнинг (донорларнинг) 14 литр қон плазмаси захираси яратилди. Бу эса Қрим-Конго геморрагик иситма касаллиги аниқланганда, касалликнинг оғир асоратларини олдини олишга замин яратади”, - дейилади хабарда.
Аҳоли ўртасида, айниқса ҚКГИ касаллиги бўйича табиий ўчоқли ҳудудлар аҳолиси ўртасида ҚКГИ касаллигининг олдини олиш бўйича кенг қамровли санитария-тарғибот ишлари олиб борилмоқда. 2023 йил март ойида Фавқулотда вазиятлар вазирлиги билан ҳамкорликда 14 та маъмурий ҳудудда махсус-тактик ўқув машғулотлари ўтказилди.
Маълумот учун, ҚКГИ – арбовирус қўзғатадиган, иситмалаш, геморрагик аломатлар билан кечадиган, табиий шароитда трансмиссив йўл билан юқадиган, табиий ўчоқли ўта хавфли юқумли касалликдир. Касаллик одамларга кана чақиши оқибатида юқади. ҚКГИ касаллиги спорадик тарзда тарқалади.
Эслатиб ўтамиз, ўтган йили Ўзбекистонда Қрим-Конго иситмасидан тузалганларнинг қон плазмаси банки яратилиши маълум қилинганди. Президент имзолаган ҳужжатда, донорларнинг қон плазмаси банклари Қорақалпоғистон Республикаси, Навоий, Бухоро, Қашқадарё, Сурхондарё, Жиззах ва Сирдарё вилоятларидаги тегишли муассасаларда ташкил қилиниши
белгиланган.