Песков: G7нинг Украина учун хавфсизлик кафолати — бу хавфли қадам

© Sputnik / Наталья СеливерстоваМосковский Кремль
Московский Кремль  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 12.07.2023
Oбуна бўлиш
Кремль G7 давлатларига хавфсизликнинг бўлинмаслик тамойилини яна бир бор эслатиб қўйди.
ТОШКЕНТ, 12 июл — Sputnik. Украинага (бир томонлама) ҳар қандай хавфсизлик кафолатларини бериш ўта нотўғри ва ўта хавфли, деди Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков.
"Украинага ҳар қандай хавфсизлик кафолатларини бериш орқали бу давлатлар аслида хавфсизликнинг бўлинмаслиги ҳақидаги халқаро тамойилга эътибор бермаяпти. Яъни Украинага хавфсизлик кафолатларини бериш орқали улар Россия Федерацияси хавфсизлигига тажовуз қилмоқдалар", - деди Кремль матбуот котиби журналистларга.
Унинг сўзларига кўра, бу ҳар қандай режалаштириш горизонтида "жуда ва жуда салбий оқибатларга" тўла.
Эслатиб ўтамиз, бугун Вильнюсда бўлиб ўтган НАТО саммитида G7 давлатлари Украинани узоқ вақт даволмида қўллаб-қувватлаш бўйича резолюция эълон қилишган эди. Унда Киевга ҳарбий техника ажратиш, разведка маълумотлари алмашинувини кучайтириш, Украина Қуролли кучлари учун ўқув дастурларини кенгайтириш, шунингдек, саноат объектларини ривожлантиришни назарда тутилган.
Янгиликлар лентаси
0