ТИВда Ислом ҳамкорлик ташкилоти иштирокида учрашув ўтказилди — муҳокама этилган масалалар

© Пресс-служба МИД УзбекистанаТашқи ишлар вазири ўринбосари Баҳромжон Аълоев Ислом ҳамкорлик ташкилоти Котибияти директори Бубакарам Адаму билан учрашди.
Ташқи ишлар вазири ўринбосари Баҳромжон Аълоев Ислом ҳамкорлик ташкилоти Котибияти директори Бубакарам Адаму билан учрашди. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 11.07.2023
Oбуна бўлиш
Учрашувда таълим, фан ва инновациялар, экология ва бошқа устувор йўналишлардаги ҳамкорликни янада фаоллаштириш бўйича таклифлар муҳокама қилинди.
ТОШКЕНТ, 11 июл — Sputnik. Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Ислом ҳамкорлик ташкилоти (ИҲТ) делегациясини қабул қилди.
Ташқи ишлар вазири ўринбосари Баҳромжон Аълоев президент сайловини кузатиш учун мамлакатга ташриф буюрган Ислом ҳамкорлик ташкилоти Котибияти директори Бубакарам Адаму бошчилигидаги делегация билан учрашди.
ИҲТ делегацияси мазкур сиёсий тадбирнинг мамлакат тараққиёти учун аҳамиятини юқори баҳолаб, сайловчилар фаоллиги юқори эканлигини алоҳида таъкидлади.
Учрашувда мамлакат билан мазкур тузилма ўртасидаги таълим, фан ва инновациялар, экология ва бошқа устувор йўналишлардаги ҳамкорликни янада фаоллаштириш бўйича таклифлар муҳокама қилинди.
Янгиликлар лентаси
0