https://sputniknews.uz/20230711/sport-tovar-bojxona-boj-imtiyoz-36770580.html
Айрим товарлар учун божхона божини тўлашда имтиёзлар берилиши кутилмоқда
Айрим товарлар учун божхона божини тўлашда имтиёзлар берилиши кутилмоқда
Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда ишлаб чиқарилмайдиган спорт товарларини импорт қилинганда божхона божини тўлашда 50 фоизга қадар имтиёз берилиши белгиланмоқда.
2023-07-11T11:33+0500
2023-07-11T11:33+0500
2023-07-11T16:49+0500
спорт
жамият
ўзбекистон
депутатлар
олий мажлис қонунчилик палатаси
божхона
божхона божи
https://cdn1.img.sputniknews.uz/i/logo/logo-social.png
ТОШКЕНТ, 11 июл — Sputnik. Айрим товарлар учун божхона божини тўлашда имтиёзлар берилиши кутилмоқда. Бу ҳақда Олий Мажлис Қонунчилик палатасида бўлиб ўтган йиғилишда маълум қилинди.Қонунчилик палатасидаги ЎзЛиДеП фракциясининг навбатдаги йиғилишида “Ўзбекистон Республикасининг Божхона кодексига қўшимча киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси иккинчи ўқишда кўриб чиқилди.Айтилишича, ушбу қонун лойиҳасида божхона божидан озод этиш тарзидаги тариф имтиёзлари қандай тартибда берилиши бўйича аниқлик киритилди.Унга кўра, Ўзбекистонда ишлаб чиқарилмайдиган спорт кийимлари, ашёлари, оёқ кийимлари, спорт анжомлари, жиҳозлар ҳамда ускуналарни хориждан импорт қилинганда божхона божини тўлашда 50 фоизга қадар имтиёз берилиши белгиланмоқда.Товарлар рўйхати Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги томонидан шакллантирилган. Улар давлат ҳамда нодавлат спорт-таълим ташкилотларининг эҳтиёжлари учун мўлжалланган.
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
спорт товарлар божхона бож имтиёз депутатлар
спорт товарлар божхона бож имтиёз депутатлар
Айрим товарлар учун божхона божини тўлашда имтиёзлар берилиши кутилмоқда
11:33 11.07.2023 (янгиланди: 16:49 11.07.2023) Ўзбекистонда ишлаб чиқарилмайдиган спорт товарларини импорт қилинганда божхона божини тўлашда 50 фоизга қадар имтиёз берилиши белгиланмоқда.
ТОШКЕНТ, 11 июл — Sputnik. Айрим товарлар учун божхона божини тўлашда имтиёзлар берилиши кутилмоқда. Бу ҳақда Олий Мажлис Қонунчилик палатасида бўлиб ўтган йиғилишда
маълум қилинди. Қонунчилик палатасидаги ЎзЛиДеП фракциясининг навбатдаги йиғилишида “Ўзбекистон Республикасининг Божхона кодексига қўшимча киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси иккинчи ўқишда кўриб чиқилди.
Айтилишича, ушбу қонун лойиҳасида божхона божидан озод этиш тарзидаги тариф имтиёзлари қандай тартибда берилиши бўйича аниқлик киритилди.
Унга кўра, Ўзбекистонда ишлаб чиқарилмайдиган спорт кийимлари, ашёлари, оёқ кийимлари, спорт анжомлари, жиҳозлар ҳамда ускуналарни хориждан импорт қилинганда божхона божини тўлашда 50 фоизга қадар имтиёз берилиши белгиланмоқда.
Товарлар рўйхати Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги томонидан шакллантирилган. Улар давлат ҳамда нодавлат спорт-таълим ташкилотларининг эҳтиёжлари учун мўлжалланган.