Бугун МСК президент сайлови натижаларига бағишланган мажлис ўтказади

© Sputnik / Григорий Сысоев / Медиабанкка ўтишДосрочные выборы президента в Узбекистане
Досрочные выборы президента в Узбекистане - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 11.07.2023
Oбуна бўлиш
Марказий сайлов комиссияси Ўзбекистон президенти сайлови натижаларини эълон қилиши кутилмоқда.
ТОШКЕНТ, 11 июл — Sputnik. Бугун соат 11:00да Марказий сайлов комиссияси матбуот марказида Ўзбекистон президенти сайлови натижаларига бағишланган мажлис ўтказилади, дея хабар берди МСК.
Мажлис кун тартибидан 9 июль куни ўтказилган муддатидан илгари Ўзбекистон Республикаси президенти сайлови натижалари, сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш даврида МСКга келиб тушган мурожаатлар тўғрисидаги масалалари ўрин олган.
Эслатиб ўтамиз, кеча Марказий сайлов комиссияси президент сайловининг дастлабки натижаларини эълон қилди. Муддатидан илгари президент сайловида дастлабки маълумотларга кўра, 79,88% ёки 15 651 405 нафар сайловчи иштирок этди.
Президент сайловининг дастлабки натижаларига кўра, Шавкат Мирзиёев (ЎзЛиДеП) 13 млн 625 мингдан ортиқ, 87%дан ортиқ овоз олган. Шунингдек, 4,43% сайловчи Робахон Маҳмудова (“Адолат” СДП), 4,02% сайловчи Улуғбек Иноятов (Халқ-демократик партияси), 3,74 % сайловчи Абдушукур Ҳамзаев (Экопартия)ни ёқлаб овоз берган.
Маълумотларга кўра, 117889 та ёки 0,76% бюллетен ҳисобдан чиқарилган.
Янгиликлар лентаси
0