https://sputniknews.uz/20230711/otb-ozbekiston-elektr-tarmogi-modernizatsiya-36773266.html
ОТБ Ўзбекистоннинг электр тармоғини модернизация қилишга кўмаклашади
ОТБ Ўзбекистоннинг электр тармоғини модернизация қилишга кўмаклашади
Sputnik Ўзбекистон
Бухоро, Фарғона, Қашқадарё, Самарқанд, Сурхондарё, Навоий ва Тошкент вилоятларида умумий узунлиги қарийб 359 километр бўлган 12 та электр узатиш линиялари реконструкция қилинади.
2023-07-11T13:01+0500
2023-07-11T13:01+0500
2023-07-11T16:43+0500
ўзбекистон
осиё тараққиёт банки (отб)
энергетика
энергетика вазирлиги
иқтисод
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/0a/07/28905914_0:67:1280:787_1920x0_80_0_0_b92f6aabcfa55ec103502ec53a8f814c.jpg
ТОШКЕНТ, 11 июл — Sputnik. Осиё тараққиёт банки (ОТБ) Ўзбекистоннинг электр тармоғини модернизация қилишга кўмаклашади. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.ОТБ Ўзбекистоннинг электр узатиш тармоғини такомиллаштириш, энергия самарадорлигини ошириш ва қайта тикланадиган энергия манбаларининг кўпроқ мамлакат энергетика балансига интеграциялашувини таъминлаш учун 125 миллион АҚШ доллари миқдорида заём ажратишни маъқуллади.“Декарбонизация сари рақамлаштириш – Электр узатиш тармоқларини такомиллаштириш” лойиҳаси доирасида Бухоро, Фарғона, Қашқадарё, Самарқанд, Сурхондарё, Навоий ва Тошкент вилоятларида умумий узунлиги қарийб 359 километр бўлган 12 та электр узатиш линиялари реконструкция қилинади. Бундан ташқари, лойиҳа жорий ва лойиҳалаштирилган энергия эҳтиёжларини қондириш учун қувватларни ошириш мақсадида Файзобод, Обиҳаёт, Зафар ва Зарафшонда 220 киловольт қувватли тўртта подстанциянинг реконструкция ва модернизация қилинишини молиялаштиради.Лойиҳа доирасида эски технологияларни замонавий ҳамда диспетчер бошқаруви ва маълумотларни тўплаш тизимига улаш имкони бўлган юқори вольтли линиялар ва подстанцияларга алмаштириш орқали электр узатиш тармоғи рақамлаштирилади.Ўзбекистон ОТБга 1995 йилда аъзо бўлган. Ўшандан бери банк мамлакатга 10,8 миллиард доллар миқдорида қарз, грант ва техник кўмак ажратган.ОТБ 1966 йилда ташкил этилган бўлиб, унга 68 мамлакат аъзо бўлган. Уларнинг 49 таси минтақада жойлашган.
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/0a/07/28905914_72:0:1209:853_1920x0_80_0_0_165b4d24d5f7aafed55a0efcde70e439.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
отб ўзбекистон электр тармоғи
отб ўзбекистон электр тармоғи
ОТБ Ўзбекистоннинг электр тармоғини модернизация қилишга кўмаклашади
13:01 11.07.2023 (янгиланди: 16:43 11.07.2023) Бухоро, Фарғона, Қашқадарё, Самарқанд, Сурхондарё, Навоий ва Тошкент вилоятларида умумий узунлиги қарийб 359 километр бўлган 12 та электр узатиш линиялари реконструкция қилинади.
ТОШКЕНТ, 11 июл — Sputnik. Осиё тараққиёт банки (ОТБ) Ўзбекистоннинг электр тармоғини модернизация қилишга кўмаклашади. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги матбуот хизмати
хабар берди. ОТБ Ўзбекистоннинг электр узатиш тармоғини такомиллаштириш, энергия самарадорлигини ошириш ва қайта тикланадиган энергия манбаларининг кўпроқ мамлакат энергетика балансига интеграциялашувини таъминлаш учун 125 миллион АҚШ доллари миқдорида заём ажратишни маъқуллади.
“Декарбонизация сари рақамлаштириш – Электр узатиш тармоқларини такомиллаштириш” лойиҳаси доирасида Бухоро, Фарғона, Қашқадарё, Самарқанд, Сурхондарё, Навоий ва Тошкент вилоятларида умумий узунлиги қарийб 359 километр бўлган 12 та электр узатиш линиялари реконструкция қилинади. Бундан ташқари, лойиҳа жорий ва лойиҳалаштирилган энергия эҳтиёжларини қондириш учун қувватларни ошириш мақсадида Файзобод, Обиҳаёт, Зафар ва Зарафшонда 220 киловольт қувватли тўртта подстанциянинг реконструкция ва модернизация қилинишини молиялаштиради.
“Ушбу лойиҳа Ўзбекистоннинг ишончли ва арзон электр энергиясига ортиб бораётган талабини қондиришга ёрдам беради ва шу билан бирга мамлакатнинг яшил ва паст углеродли иқтисодиётга ўтишини қўллаб-қувватлайди”, — деди ОТБнинг Марказий ва Ғарбий Осиё бўйича Бош директори Евгений Жуков.
Лойиҳа доирасида эски технологияларни замонавий ҳамда диспетчер бошқаруви ва маълумотларни тўплаш тизимига улаш имкони бўлган юқори вольтли линиялар ва подстанцияларга алмаштириш орқали электр узатиш тармоғи рақамлаштирилади.
Ўзбекистон ОТБга 1995 йилда аъзо бўлган. Ўшандан бери банк мамлакатга 10,8 миллиард доллар миқдорида қарз, грант ва техник кўмак ажратган.
ОТБ 1966 йилда ташкил этилган бўлиб, унга 68 мамлакат аъзо бўлган. Уларнинг 49 таси минтақада жойлашган.