Нега Швеция бетараф, Украина хиёнаткор? Жавоб — тарих китобида
Oбуна бўлиш
Киев режими Полтава жангидаги “муваффақият” ни ва сотқин Мазепанинг сўнгги “ишларини” такрорламоқда.
ТОШКЕНТ, 11 июл — Sputnik. 10 июль куни — Россияда Пётр I қўмондонлигида рус армиясининг 1709 йилдаги Полтава жангида Карл XII швед қўшинлари устидан қозонган ғалабаси шарафига Ҳарбий шон-шуҳрат куни сифатида нишонланади.
Россиянинг ғалабаси Швециянинг Европадаги ҳукмронлигига (мутлақ) барҳам берган ва Украинанинг ҳозирги қаҳрамони бўлган хоин-гетман Иван Мазепанинг шармандали якунига етган.
Украина ҳарбий ҳаракатлар театридаги ҳозирги воқеалар фонида, Полтава жанги натижалари иккита тарихий муҳим сабоқни эслатади — давлат бетарафлигининг афзалликлари ва хиёнатнинг тўлови.
1709 йил 8 июлда рус армияси икки соат давом этган жангда ўша вақтда Европада энг кучли ҳисобланган швед армиясини мағлуб этган. Бу ҳодиса Шимолий урушда (1700-1721) Россия фойдасига стратегик бурилиш нуқтасига олиб келган. Аввалроқ Пётр I шведлардан Ливонияни тортиб олди ва 1703 йилга келиб у “Европага йўл очди” — Санкт-Петербург шаҳрига асос солди.
Швеция қироли Карл XII 1709 йилда марказий Россия ҳудудига жанубдан — Харьков ва Белгород орқали “ассиметрик” ҳужум қилишга қарор қилган. Шундай қилиб, икки қўшин май ойидан бери қамалда бўлган Полтава яқинида тўқнаш келади — икки минглик рус гарнизони душманнинг йигирмадан ортиқ ҳужумини қайтарган.
Пётр I қўшинларининг умумий сони 100 та артиллерия билан 60 мингга яқин аскар эди. Жангда 25 минг пиёда аскар ва тўққиз минг драгун қатнашган, рус армияси 1345 аскарни йўқотган ва 3290 киши яраланган.
Карл XII нинг армияси тахминан 37 минг кишидан, жумладан 3000 украиналик гетман Иван Мазепа казакларидан иборат эди. Швеция армиясининг йўқотишлари ҳалокатли даражада бўлиб чиқди: пиёда ва артиллерия йўқ бўлди — 9000 аскар ва қўмондонлар ҳалок бўлган. 19 минг швед, шу жумладан барча генераллар асирга олинган. Орадан кўп йиллар ўтиб, тўрт мингдан кам асирлар озодликка чиқиб ўз ватанига қайтган.
Жангдан сўнг қирол Карл XII Усмонли турк империясининг ҳудудига қочишга муваффақ бўлган ва кейин яна 12 йил давомида Россияга зарар етказган. Шунга қарамай, Полтавадаги мағлубият Швециянинг “буюк кучи” нинг қулаши, швед бетарафлигининг бошланиши бўлди. Бу бир неча асрлик тарихий бўронларга қарамай, мамлакатга иқтисодий жиҳатдан муваффақиятли ривожлантириш ва ижтимоий йўналтирилган давлат қуриш имконини берди.
Шведлар бугунги кунгача Пётр I ни яхши сўз билан хотирлашлари бежиз эмас. Замонавий Украина учун Полтава яқинидаги шведларнинг қирилиши мағлубият бўлиб қолмоқда ва бу бутунлай бошқача, муқобил тарих.
Ўлим сари “Европа йўли”
Буюк давлатлар сояси остида Швеция 200 йилдан ортиқ вақт давомида ҳалокатли урушларда қатнашмади ва урушдан кейинги тикланишнинг қийин даврларини бошидан ўтказмади. Гарчи XX асрда у икки марта жаҳон урушларида “болға ва сандон” ўртасида бўлган.
Бетарафлик қиролликни катта талофатлар ва товонлардан қутқарди, саноатининг технологик ривожланишига, капиталининг ўсишига ва аҳоли фаровонлигига ҳисса қўшди.
Албатта, вақт ўтиши билан бетарафлик ўзгарди — 1960 йилда АҚШ Швецияга унинг ғарбий қирғоқлари яқинида ядровий сув ости кемаларини жойлаштириш орқали хавфсизлик кафолатларини тақдим этди. Бу ҳақда фақат 35 йилдан кейин маълум бўлди. 2014 йил Қрим баҳоридан кейин Стокгольм Россияга қарши санкцияларга қўшилди.
Бугунги кунда ҳарбий қудрат бўйича жаҳон рейтингида 10 миллионлик Швеция 145 та эҳтимолий давлат орасида, Нигерия ва Мянма ўртасида 37-ўринни эгаллаб турибди. Стокгольм НАТО давлатлари билан фаол ҳамкорлик қилиб, 16 минг кишилик армиясини модернизация қилмоқда ва ҳарбий ишлаб чиқаришни оширмоқда.
Шунга қарамай, у қандайдир ноаниқлик билан, худди босим остида бўлгандек, Шимолий Атлантика иттифоқига аъзо бўлиш томон ҳаракат қилмоқда. Шведлар, албатта, рус қўшинлари билан Полтава жангининг такрорланишини хоҳламайдилар — улар Пётр I нинг тарихий сабоқларини, шунингдек, Карл XII, Наполеон ва Гитлернинг фожиали тажрибасини эсда сақлашмоқда.
Ажабланарлиси шундаки, Украинада хоин-гетман Иван Мазепа бугунги кунда расман миллий қаҳрамон деб ҳисобланади ва Россия манфаатларига хиёнат ҳали ҳам аҳамиятга эга.
Келинг, Мазепанинг Украина полклари Швеция қироли учун қон тўкган Полтава жанги майдонига қайтайлик. Қандай қилиб бу мумкин бўлиб қолди?
Киев режими Мазепани Малороссия (ўша вақта Украина ҳудуди номи) мустақиллиги учун, деярли, олий жангчи сифатида тасвирлайди. Тарихий ҳужжатлар асли украиналик кичик дворянлардан бўлган Иван Мазепа ўз фаолияти давомида бир неча бор эгаларини алмаштирганини тасдиқлайди.
Мисол учун, 1655 йилда у католик-қирол Ян II Казимир хизматига борган ва ўша пайтда поляклар билан курашаётган Украина билан Россияга хиёнат қилган. 1666-1674 йилларда Усмонли турк империяси ва гетман Самойловичга хизмат қилган. София сарой аъзоларининг ёрдами билан 1687 йилнинг ёзида Иван Мазепа Украинанинг чап қирғоғига гетман этиб сайланган.
Узоқ вақт давомида у Пётр I нинг энг яқин шериги ҳисобланган.Малороссия чап қирғоғининг иқтисодий тикланиши учун жуда кўп иш қилган. 1705 йил Швеция қироли Карл XII га қарши ҳаракатларда қатнашган. Россия олдидаги кўплаб хизматлари учун Мазепа тарихда иккинчи бўлиб олий давлат мукофоти — “Святой Андрей Первозванный” ордени билан тақдирланган. Бироқ, Польшада олган иезуит таълими (салбий ишлари билан танилган диний оқим), ҳукмронлик ва янада кўпроқ бойликка ўчлик уни хиёнат йўлига ундаган.
Мазепа 1707 йилда Карл XII билан яширин музокаралар олиб борган ва 1708 йилда қирол Станислав Лешинский билан шартнома тузиб, Киев, Чернигов ва Смоленскни Польшага ваъда қилган. 1708 йил октябрда Новгород-Северскийда гетман Мазепа ва 3000 нафар Запорожье казаклари Буюк Шимолий урушда Россиянинг душмани Швеция қироли Карл XII билан очиқдан-очиқ бирлашиб, Москвага юриш қилганлар.
Мазепанинг хиёнати жанубий Россияда казакларнинг кучли қўзғолонига олиб келмаган (гетман 50 000 кишилик армия тўплашни кутган). Хоин барча унвонларидан маҳрум қилинган, черковдан четлатиш буйруғи эълон қилинган. Тарих ўз ҳукмини чиқарган. Мазепа Бендера турк қалъасига қочиб кетган ва у ерда Полтава жангидан роппа-роса икки ой ўтгач, унинг ҳаёти шармандаларча якунига етган.
Замонавий Украина афсона яратувчилари Россияга энг катта хоинликни амалга оширган инсонни оқлашга интилишади: гўё Иван Мазепанинг “хиёнати” қандайдир қийин “Украина танлови”, учта қўшни давлатга “поливассал қарамлик” истагини англатади (Украинанинг “Европа интеграцияси” ҳамда 2004 ва 2014 йиллардаги митингларни эслаймиз). Бироқ, Карл XII ва Мазепанинг қўшма кучлари босқинчилар ва хоинларга эшик очмаган Кичик Россия шаҳарларини ёқиб юборган, аҳоли бутунлай қириб ташлаган.
Бундай “танлов” ҳар доим хиёнат деб аталган ва кўпинча хоинларнинг ҳаёти дор ёки қатл қилиниш билан якунланган.
1990 йилларнинг бошларида Украина сохта давлатчилиги дарҳол Россия билан тарихий алоқани инкор этиш йўналишига ўтди, Россияга қарама-қарши турди, Россия манфаатларини Ғарб давлатларига сотди (гарчи иқтисодий фаровонлик учун фақат бетарафлик керак эди).
Бу Украина “мустақиллиги” нинг ҳавас қилиб бўлмас тақдирини олдиндан белгилаб берди. Киев режими Полтава жангидаги “муваффақият” ни ва сотқин Мазепанинг сўнгги “ишларини” такрорламоқда. Туркия, афтидан, қочоқ “гетман Зеленский”га бошпана беришга доим тайёр.