https://sputniknews.uz/20230711/navoiy-qizil-kitob-jayron-tabiat-zarar-36765876.html
Навоийда қизил китобга киритилган жайронлар ўлдирилди — табиатга етказилган зарар қанча?
Навоийда қизил китобга киритилган жайронлар ўлдирилди — табиатга етказилган зарар қанча?
Sputnik Ўзбекистон
Самарқандлик фуқаро Қизил китобга киритилган она-бола жайронларни отиб ўлдирди.
2023-07-11T08:45+0500
2023-07-11T08:45+0500
2023-07-11T08:45+0500
жамият
ўзбекистон
навоий вилояти
қизил китоб
жарима
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/1248/19/12481915_0:0:3051:1716_1920x0_80_0_0_f583c38f6c31347bfd7dbdde167d4300.jpg
ТОШКЕНТ, 11 июл — Sputnik. Навоийда қизил китобга киритилган жайронларни ўлдирган шахс табиатга 33 млн сўм миқдорида зарар етказди. Бу ҳақда Экология, втроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги хабар берди.Қайд этилишича, Навоий вилояти Экология бошқармаси ходимлари вилоят ИИБ ЙҲХБ ҳамда Экопатрул ходимлари билан ҳамкорликда назорат рейд тадбирини ўтказишди.Тадбир давомида Навбаҳор тумани ҳудудида фуқаро Қ.Ш. бошқарувидаги “Нива” русумли автомашина текширилди.Текширув-суриштирув ишлари давомида жайронлар Самарқанд вилояти, Нарпай тумани, Болтали қишлоғида яшовчи фуқаролар Қ.Ш ва Қ.Ф. ларга тегишли ов қуроллари ёрдамида ноқонуний овлангани маълум бўлди.Айтилишича, ҳолат юзасидан тегишли далолатномалар тузилиб, табиатга 33 млн сўм зарар етказилганлиги аниқланди.Шунингдек, Қ. Ш. бошқарувидаги автомашина жарима майдончасига қўйилди ва ов қуроллари сақлаш учун Навоий вилоят ИИБ га юборилди.Ҳозирда прокуратурага юбориш учун керакли ҳужжатлар тўпланмоқда.
ўзбекистон
навоий вилояти
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/1248/19/12481915_320:0:3051:2048_1920x0_80_0_0_1217de1a81b8ae56ba6a9364ea591896.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
навоий қизил китоб жайрон ўлдириш экология табиат зарар жарима
навоий қизил китоб жайрон ўлдириш экология табиат зарар жарима
Навоийда қизил китобга киритилган жайронлар ўлдирилди — табиатга етказилган зарар қанча?
Самарқандлик фуқаро Қизил китобга киритилган она-бола жайронларни отиб ўлдирди.
ТОШКЕНТ, 11 июл — Sputnik. Навоийда қизил китобга киритилган жайронларни ўлдирган шахс табиатга 33 млн сўм миқдорида зарар етказди. Бу ҳақда Экология, втроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги
хабар берди. Қайд этилишича, Навоий вилояти Экология бошқармаси ходимлари вилоят ИИБ ЙҲХБ ҳамда Экопатрул ходимлари билан ҳамкорликда назорат рейд тадбирини ўтказишди.
Тадбир давомида Навбаҳор тумани ҳудудида фуқаро Қ.Ш. бошқарувидаги “Нива” русумли автомашина текширилди.
“Машина юкхонасида 2 дона отилган Ўзбекистон Қизил китобига киритилган она-бола жайрон борлиги аниқланди”, дейилади хабарда.
Текширув-суриштирув ишлари давомида жайронлар Самарқанд вилояти, Нарпай тумани, Болтали қишлоғида яшовчи фуқаролар Қ.Ш ва Қ.Ф. ларга тегишли ов қуроллари ёрдамида ноқонуний овлангани маълум бўлди.
Айтилишича, ҳолат юзасидан тегишли далолатномалар тузилиб, табиатга 33 млн сўм зарар етказилганлиги аниқланди.
Шунингдек, Қ. Ш. бошқарувидаги автомашина жарима майдончасига қўйилди ва ов қуроллари сақлаш учун Навоий вилоят ИИБ га юборилди.
Ҳозирда прокуратурага юбориш учун керакли ҳужжатлар тўпланмоқда.