Выборы президента Узбекистана — 2023 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.05.2023
Ўзбекистон президенти сайлови — 2023
Ўзбекистонда муддатидан илгари президенти сайлови 2023 йил 9 июль куни бўлиб ўтади.

Путин Мирзиёевни сайловдаги ишончли ғалабаси билан табриклади

© Sputnik / Александр Казаков / Медиабанкка ўтишРоссия Президенти В. Путин ШҲТга аъзо давлатлар Давлат раҳбарлари кенгаши мажлисида иштирок этди.
Россия Президенти  В. Путин ШҲТга аъзо давлатлар Давлат раҳбарлари кенгаши мажлисида иштирок этди.
 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 10.07.2023
Oбуна бўлиш
Марказий сайлов комиссияси эълон қилган дастлабки натижаларга кўра, Шавкат Мирзиёев 87,05 фоиз овоз билан сайловда ғалаба қозонган.
ТОШКЕНТ, 10 июл — Sputnik. Россия президенти Владимир Путин Ўзбекистон президенти лавозимига қайта сайланган Шавкат Мирзиёевга табрик йўллади. Бу ҳақда Кремль матбуот хизмати хабар берди.
“Сайловдаги ишончли ғалабангиз Сизнинг юқори сиёсий обрўйингизни тасдиқлайди, мамлакатнинг янада изчил ривожланиши, унинг халқаро мавқеини мустаҳкамлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилган Сиз томонингиздан ўтказилаётган кенг кўламли ислоҳотларни халқ ҳар тарафлама қўллаб-қувватлаётганидан далолат беради”, - дейилади табрикда.
Россия раҳбари биргаликдаги саъй-ҳаракатлар билан барча икки томонлама алоқаларда ўзаро манфаатли ҳамкорлик изчил ривожланишига ишонч билдирган.
Эслатиб ўтамиз, 9 июль куни муддатидан илгари Ўзбекистон президенти сайлови бўлиб ўтди. Республика Марказий сайлов комиссияси эълон қилган дастлабки натижаларга кўра, Шавкат Мирзиёев 87,05 фоиз овоз билан сайловда ғалаба қозонган. Дастлабки маълумотларга кўра, сайловда сайловчиларнинг 79,88 фоизи қатнашган.
Янгиликлар лентаси
0