Пойтахтнинг тўртта туманида “свет” вақтинча ўчирилади

© unsplash/Sixteen Miles OutЛампочка, архив сурат
Лампочка, архив сурат - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 10.07.2023
Oбуна бўлиш
Куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш мақсадида Тошкентнинг айрим жойларида электр энергияси ўчирилади.
ТОШКЕНТ, 10 июл — Sputnik. 11 июль куни Тошкент шаҳрининг тўртта туманида электр таъминоти вақтинча ўчирилади, дея хабар бермоқда “Ҳудудий электр тармоқлари"нинг пойтахт филиали матбуот хизмати.
Таъкидланишича, бу истеъмолчиларга сифатли ва барқарор электр энергиясини етказиб бериш, электр тармоқларидаги авариявий ҳолатларнинг олдини олиш ҳамда куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш мақсадида амалга оширилмоқда.
Электр энергияси вақтинча ўчириладиган ҳудудлар:
Янгиҳаёт тумани, "Жалоир" МФЙнинг айрим кўчаларида соат 10:00 дан 17:00 гача;
Яшнобод тумани, "Товкентепа" МФЙнинг Янгиҳаёт кўчасида соат 10:00 дан 17:00 гача;
Юнусобод тумани, "Отчопар" МФЙнинг айрим кўчаларида соат 09:00 дан 17:00 гача;
Яккасарой тумани, "Конституция" МФЙнинг айрим кўчаларида соат 10:00 дан 16:00 гача.
Хабарда бу ҳудудларда таъмирлаш ишлари белгиланган вақтдан аввалроқ якунланиши мумкинлиги қўшимча қилинган.
Янгиликлар лентаси
0