Ўзбекистонлик таэквондочилар Туркияда ўтказилган турнирда қатор медалларни қўлга киритди

© НОКЎзбекистонлик таэквондочилар Туркияда ўтказилган турнирда қатор медалларни қўлга киритди
Ўзбекистонлик таэквондочилар Туркияда ўтказилган турнирда қатор медалларни қўлга киритди - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 10.07.2023
Oбуна бўлиш
Умумий ҳисобда Ўзбекистон катталар терма жамоаси мазкур мусобақани 3 та олтин, 1 тадан кумуш ҳамда бронза медаллари билан якунлашди.
ТОШКЕНТ, 10 июл — Sputnik. Ўзбекистонлик таэквондочилар Туркиянинг Анқара шаҳрида таэквондо WT бўйича ўтказилган “Turkish Open” турнирида муваффақиятли иштирок этди. Бу ҳақда Миллий олимпия қўмитаси хабар берди.
Мусобақанинг сўнгги кунида даянга чиққан саккиз нафар Ўзбекистон вакилларининг ярми ғолиб ва совриндорлар қаторидан жой олди.
Аҳамиятлиси, -74 кг вазн тоифасида икки нафар ўзбекистонлик спортчи Жасур Жайсунов ҳамда Нажмиддин Қосимхўжаев ўзаро баҳс олиб боришди. Қизиқарли учрашувда Осиё чемпиони Жайсуновнинг қўли баланди келди.
Умумий ҳисобда Ўзбекистон катталар терма жамоаси мазкур мусобақани 3 та олтин, 1 тадан кумуш ҳамда бронза медаллари билан якунлашди. Барча ғолиб ва совриндорлар:
Олтин медаль:
-74 кг: Жасур Жайсунов;
-87 кг: Никита Рафалович;
-49 кг: Мадинабону Маннопова.
Кумуш медаль:
-74 кг: Нажмиддин Қосимхўжаев.
Бронза медаль:
-54 кг: Омонжон Отажонов.
Шунингдек, мусобақанинг кадетлар тоифасида Ислом Акчурин ҳамда Азизбек Сатторов олтин, Лайло Ҳасанова бронза медалини қўлга киритди.
Янгиликлар лентаси
0