Медведев Киевнинг Россия АЭСга ҳужумга уриниши ҳақидаги хабарларга жавоб қайтарди

© Sputnik / Александр ЛыскинДесногорск сув омборининг ўнг қирғоғида жойлашган Смоленск атом электр станцияси.
Десногорск сув омборининг ўнг қирғоғида жойлашган Смоленск атом электр станцияси.
 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 10.07.2023
Oбуна бўлиш
Россия Украинадаги учта АЭСга бир вақтнинг ўзида ҳужум қилиш сценарийсини кўриб чиқиши керак бўлади — Медведев.
ТОШКЕНТ, 10 июл — Sputnik. Агар УҚКнинг Смоленск АЭСга ҳужум қилишга уриниши ҳақидаги маълумот тасдиқланса, Россия Украинадаги учта АЭСга бир вақтнинг ўзида ҳужум қилиш сценарийсини кўриб чиқиши керак бўлади, деб ёзди Россия Хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари Дмитрий Медведев ўзининг Telegram-каналида.

"Агар Смоленск (Десногорск) АЭСга НАТО ракеталари билан ҳужум қилишга уриниши тасдиқланса, Россиянинг Жанубий Украина АЭС, Ровен АЭС ва Хмельницкий АЭСга, шунингдек, Шарқий Европадаги ядровий объектларга бир вақтнинг ўзида зарба бериш сценарийсини кўриб чиқиш керак. Уяладиган нарса қолмади", — деб ёзди Медведев.

Аввалроқ якшанба куни баъзи Telegram-каналларда Украина қўшинлари Смоленск вилоятидаги Десногорск атом станциясига ракета билан ҳужум қилишга урингани ҳақида хабар берилган эди.
Смоленск АЭС Десногорск шаҳридан уч километр узоқликда жойлашган, “Концерн Росэнергоатом” АЖ концернининг филиали ҳисобланади. 1982 йилда ваолияти бошланган. Станция йилига 20 миллиард кВт/соатга яқин электр энергиясини ишлаб чиқаради.
Янгиликлар лентаси
0