Выборы президента Узбекистана — 2023 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.05.2023
Ўзбекистон президенти сайлови — 2023
Ўзбекистонда муддатидан илгари президенти сайлови 2023 йил 9 июль куни бўлиб ўтади.

Марказий Осиё етакчилари Мирзиёевни сайловдаги ғалабаси билан табриклади

© УзЛидепШавкат Мирзиёев
Шавкат Мирзиёев  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 10.07.2023
Oбуна бўлиш
Мирзиёев Марказий Осиё етакчилари билан мулоқот қилди.
ТОШКЕНТ, 10 июл — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Туркманистон Миллий етакчиси, Халқ Маслаҳати раиси Гурбангули Бердимуҳамедов билан телефон орқали мулоқот қилди. Бу ҳақда Мирзиёевнинг матбуот хизматида хабар берилди.
Суҳбат аввалида Туркманистон етакчиси Мирзиёевни муддатидан илгари ўтказилган президент сайловида қозонган ишончли ғалабаси билан самимий табриклаб, қардош Ўзбекистон халқига фаровонлик ва равнақ тилади.
Ўзбекистон-Туркманистон дўстлик, яхши қўшничилик ва стратегик шериклик муносабатлари кейинги йилларда изчил ривожланиб бораётгани катта мамнуният билан қайд этилди.
Ўзбекистон ва Туркманистон етакчилари минтақавий кун тартибидаги масалалар юзасидан фикр алмашдилар. Бўлажак икки томонлама тадбирлар режаси кўриб чиқилди.
Шунингдек, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон билан телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтди.
Тожикистон раҳбари Ўзбекистон етакчисини сайловда қозонган ишончли ғалабаси билан самимий қутлади.
Ўзбекистон билан Тожикистон ўртасидаги кўп қиррали муносабатларни, энг аввало, савдо-иқтисодиёт, инвестициялар, энергетика, қишлоқ хўжалиги ва бошқа устувор соҳаларда амалий ҳамкорликни янада кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.
Бўлажак икки ва кўп томонлама тадбирлар режаси ҳам кўриб чиқилди.
Шунингдек, Қозоғистон ва Қирғизистон раҳбарлари ҳам Шавкат Мирзиёевни президентлик сайловидаги ғалабаси билан табриклади.
Эслатиб ўтамиз, кеча, 9 июль куни, муддатидан илгари Ўзбекистон президенти сайлови бўлиб ўтди. Президент сайловининг дастлабки натижаларига кўра, сайловда Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан (ЎзЛиДеП) номзод Шавкат Мирзиёев ғалаба қозонди. Мирзиёев 87,05 фоиз овоз олиб, Ўзбекистон президенти этиб сайланди.
Янгиликлар лентаси
0