Иккинчи мутахассисликка ҳужжатлар қабули бошланди

© Sputnik / Алексей МайшевҚабул комиссияси, архив сурат
Қабул комиссияси, архив сурат - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 10.07.2023
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон олий таълим муассасаларига иккинчи ва ундан кейинги олий маълумот бўйича ўқишга кириш учун ҳужжатлар қабули бошланди.
ТОШКЕНТ, 10 июл — Sputnik. Ўзбекистонда иккинчи мутахассисликка ҳужжатлар қабули бошланди.
Қабул my.edu.uz платформасида 10 июлдан 10 августгача давом этади.
Иккинчи мутахассислик учун қуйидаги ҳужжатлар керак бўлади:
фуқаролик паспорти ёки ID карта;
бакалавриат босқичини тамомлаганлиги тўғрисидаги диплом маълумотлари;
хорижий давлатлар таълим муассасаларининг 1992 йил 1 январдан кейин берилган дипломлари белгиланган тартибда нострификациядан ўтказилган бўлиши лозим.
Аввалроқ 2023/2024-ўқув йилида давлат олий таълим муассасаларига ўқишни кўчириш учун ўтиш баллари тасдиқлангани хабар қилинган эди.
Янгиликлар лентаси
0