Выборы президента Узбекистана — 2023 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.05.2023
Ўзбекистон президенти сайлови — 2023
Ўзбекистонда муддатидан илгари президенти сайлови 2023 йил 9 июль куни бўлиб ўтади.

Иброҳим Раисий Шавкат Мирзиёевни табриклади

© POOL / Медиабанкка ўтиш19 июля 2022. Президент Ирана Эбрахим Раиси во время встречи с президентом РФ Владимиром Путиным.
19 июля 2022. Президент Ирана Эбрахим Раиси во время встречи с президентом РФ Владимиром Путиным. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 10.07.2023
Oбуна бўлиш
Суҳбат чоғида Ўзбекистон ва Эрон орасида эришилган келишувларни амалга ошириш ҳамда қабул қилинган "Йўл харитаси"га мувофиқ саноат кооперациясини ривожлантириш таъкидланди.
ТОШКЕНТ, 10 июл — Sputnik. Эрон Ислом Республикаси президенти Иброҳим Раисий Шавкат Мирзиёевни табриклади.
Телефон орқали бўлиб ўтган суҳбатда Эрон раҳбари Ўзбекистон президентини Ўзбекистонда бўлиб ўтган президент сайловида ишончли ғалаба қозонгани билан самимий табриклади.
Шунингдек, Раисий Эрон Олий диний раҳбари оятуллоҳ Сайид Али Хоманеийнинг саломи ва табрикларини ҳам етказди.
Мулоқот давомида Шавкат Мирзиёевнинг Эронга июнь ойида бўлиб ўтган расмий ташрифи чоғида эришилган олий даражали келишувларни амалга ошириш масалаларини ҳам муҳокама қилинди. Қабул қилинган “Йўл харитаси”га мувофиқ саноат кооперацияси лойиҳаларини амалга оширишга киришилгани мамнуният билан қайд этилди.
Ундан ташқари икки мамлакат ишбилармон доиралари ва ҳудудлар маъмуриятлари даражасидаги алоқаларни давом эттириш муҳимлиги таъкидланди.
Минтақавий кун тартибидаги масалалар, жумладан, Шанхай ҳамкорлик ташкилоти ва Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти доирасидаги ҳамкорлик юзасидан ҳам фикр алмашилди.
Янгиликлар лентаси
0