Ўзбекистонлик бадиий гимнастикачилар илк бор жаҳон чемпионатида совриндор бўлди

© НОКЎзбекистонлик бадиий гимнастикачилар илк бор жаҳон чемпионатида совриндор бўлди
Ўзбекистонлик бадиий гимнастикачилар илк бор жаҳон чемпионатида совриндор бўлди - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 10.07.2023
Oбуна бўлиш
Руминиядаги бадиий гимнастика бўйича ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионати Анастасия Саранцева ва Мишель Нестерова “бронзага” эга чиқди.
ТОШКЕНТ, 10 июл — Sputnik. 7-9 июль кунлари Руминиянинг Клуж-Напока шаҳрида бадиий гимнастика бўйича ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионати бўлиб ўтди. Унда иштирок этган Ўзбекистон терма жамоаси 2 та бронза медалини қўлга киритди, деб хабар берди Миллий олимпия қўмитаси.
Қизиқарли беллашувлар якунида Анастасия Саранцева ҳалқа, Мишель Нестерова тасмадаги машқларда шоҳсупанинг учинчи поғонасига кўтарилди.
“Қайд этиш жоиз, бу бадиий гимнастика бўйича жаҳон чемпионатлари тарихида ўзбекистонлик спортчиларнинг биринчи совриндорлар қаторидан жой олиши бўлди”, - дейилган хабарда.
Жаҳон чемпионатида 59 та мамлакатдан бўлган 379 нафар гимнастикачи яккалик ва 37 та жамоа гуруҳ машқларида иштирок этган.
Янгиликлар лентаси
0