Қамчиқ довонида икки аёлни сел оқизиб кетди

© УЧС Наманганской области2 женщины погибли в результате схода селя на перевале Камчик
2 женщины погибли в результате схода селя на перевале Камчик - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.07.2023
Oбуна бўлиш
Молларини соғиш учун кетаётган икки наманганлик аёлни сел оқизиб кетди.
ТОШКЕНТ, 9 июл — Sputnik. Наманган вилояти ФВБ ахборот хизмати Қамчиқ довонида наманганлик 2 нафар аёлнинг жасади топилгани айтилган хабарга муносабат билдирди.
Маълум бўлишича, 7 июль куни М-39 Гулистон—Бўка—Ангрен—Қўқон ва Андижон орқали — Ўш автомобиль йўлининг Тошкент—водий йўналишида икки нафар 27 ёшли аёл тоғ баландлигидаги молларини соғиш учун кетаётган бўлган.
Соат 19:20 дан 19:27 гача кучли жала ёғиши кузатилган. Аёллар ёмғирдан қочиб, сел тошқин сувлари учун махсус 1200 диаметрли темир қувур ичида ўтирган вақтда 40-50 метр куб сел келиб, қувур ичидан Резаксойнинг 400 метр оқими бўйлаб олиб кетган.
Сойни сел массасидан тозалаш жараёнида аёлларнинг жасади топилган.
Ҳозир дастлабки терговолди суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Янгиликлар лентаси
0