Выборы президента Узбекистана — 2023 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.05.2023
Ўзбекистон президенти сайлови — 2023
Ўзбекистонда муддатидан илгари президенти сайлови 2023 йил 9 июль куни бўлиб ўтади.

Кузатувчилар сайлов ҳақида нима деди — МСК

© ЦИК УзбекистанаХХР ТИВ элчиси Ван Кайвен
ХХР ТИВ элчиси Ван Кайвен - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.07.2023
Oбуна бўлиш
Халқаро кузатувчилар Ўзбекистонда сайловга пухта тайёргарлик кўрилганини ва ёшлар фаол иштирокини ижобий баҳолашди.
ТОШКЕНТ, 9 июл — Sputnik. МСКда Ўзбекистон президенти сайлови жараёнларини кузатиб бориш мақсадида Ўзбекистонга ташриф буюрган кузатувчилар билан учрашув бўлиб ўтди.
Улар қаторида Хитой Халқ Республикаси ТИВ элчиси Ван Кайвен, Россия Федерацияси МСК раиси ўринбосари Николай Булаев, Туркманистон МСК раиси Гулмурад Мурадов, Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Бош котиби Чжан Мин бошчилигида делегациялар ташриф буюришди.
Хитой Халқ Республикаси ТИВ элчиси Ван Кайвен:
- Бугун кун давомида 7 та сайлов участкасида бўлдик. Сайловчилар билан, сайлов комиссияси аъзолари билан суҳбатлашдик. Ишонч билан айта оламанки, ушбу сайлов жараёнларига Марказий сайлов комиссияси юқори даражада тайёргарлик кўрган. Қисқа муддат ичида ушбу йирик сиёсий тадбирга тайёргарлик кўриш учун МСК жуда қаттиқ меҳнат қилганлиги кўриниб турибди. Сайловчиларнинг кайфияти юқори даражада. Улар жуда ҳам фаол. Айниқса ёшларнинг сайлов участкаларида фаол эканликларига гувоҳ бўлдик.
Россия Федерацияси МСК раиси ўринбосари Николай Булаев:
© ЦИК УзбекистанаНиколай Булаев
Международные наблюдатели на выборах президента Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.07.2023
Николай Булаев
- Ўзбекистонда ўтказилган бир неча сайлов кампанияларни кузатиб борганмиз. Бу сафарги сайловда фуқароларнинг сайловдаги иштироки юқори эканлигини таъкидламоқчиман. Марказий сайлов комиссияси ўз фаолиятини халқаро стандартларга кўра юқори савияда амалга оширди. Сайловчилар учун эркин овоз бериш имконияти яратилган. Ногиронлиги бор шахсларга ҳам биз ташриф буюрган участкаларда барча имкониятлар мавжуд эди. Сайловчиларнинг ягона электрон рўйхати эса сайлов жараёнларининг янада шаффоф ва адолатли ўтишига ёрдам беради. Марказий сайлов комиссияси барча даражадаги комиссия аъзоларини сифатли тарзда ўқитганлиги Самарқанддаги учрашувларимизда аён бўлди. Улар сайлов қонунчилиги талабларидан хабардор ва ўз ишига масъулият билан ёндошмоқда.
Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Бош котиби Чжан Мин:
© ЦИК УзбекистанаЧжан Мин
Международные наблюдатели на выборах президента Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.07.2023
Чжан Мин
- Бизнинг кузатувчилик фаолиятимиз бир неча кун олдин бошланди. Биз эрталаб сайлов участкаларининг очилишида иштирок этдик. Барчаси қонунчилик талабларига мувофиқ амалга оширилганлигига гувоҳ бўлдик. Миссиямиз 6 гуруҳга бўлинган ҳолда бир неча ўнлаб сайлов участкаларида овоз бериш жараёнларини кузатдик. Шахсан ўзим сайлов участкаларига ота-оналар ўзлари билан ҳали сайлов ёшига етмаган фарзандларини олиб келганидан хурсанд бўлдим. Чунки болаларнинг сайлов участкасига келиб, овоз бериш тартибидан, сайлов жараёнларидан хабардор бўлишга интилишлари қувонарли ҳолат. Сайловчиларнинг сайловдаги фаол иштироки Марказий сайлов комиссиясининг сайлов жараёнлари тўғрисида аҳолини хабардор қилишда кенг миқёсда ишлар олиб борганлигидан далолат беради.
Кузатувчилар сайлов жараёнларига Марказий сайлов комиссияси томонидан халқаро стандартларга мувофиқ юқори савияда таёргарлик кўрилганлиги, сайлов комиссиялари ўз фаолиятини сайлов қонунчилигига кўра амалга ошираётганлигини алоҳида этироф этди. Сайлов кўтаринки руҳда, уюшқоқлик билан ўтаётганлиги, сайловчиларнинг фаоллиги таъкидлаб ўтилди.
Янгиликлар лентаси
0