Биометрик шахсни аниқлаш тизими имкониятлари — видео

Oбуна бўлиш
Янги тизим орқали овоз берганда фуқаронинг қайси сайлов участкасига бириктирилгани аҳамиятга эга эмас.
ТОШКЕНТ, 9 июл — Sputnik. Ўзбекистон президенти сайловида биометрик идентификация тизими синовдан ўтказилмоқда.
Тизим ёрдамида овоз бериш жараёни анча тез ўтмоқда. Асосийси — бундай тизим орқали овоз берганда фуқаронинг қайси сайлов участкасига бириктирилгани аҳамиятга эга эмас.
Сайловчи бир участкада овоз берганида у автоматик равишда бошқа участкадаги рўйхатдан чиқарилади. Шу тариқа такрорий овоз бериш истисно қилинади.
Бугун бўлиб ўтаётган президент сайловида биометрик шахсини аниқлаш тизими Тошкент шаҳридаги 50 та сайлов участкасида йўлга қўйилган.
Батафсил Sputnik видеолавҳасида томоша қилинг.
Янгиликлар лентаси
0