АҚШ молия вазири Хитойда “кечирилмас хато”га йўл қўйди

© AP Photo / AP Photo / Pedro Pardo/PoolМинистр финансов США Джанет Йеллен и вице-премьер Китая Хэ Лифэну во время их встречи в Пекине
Министр финансов США Джанет Йеллен и вице-премьер Китая Хэ Лифэну во время их встречи в Пекине - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.07.2023
Oбуна бўлиш
АҚШ молия вазири Жанет Йеллен Хитой бош вазири ўринбосари Хэ Лифэн билан учрашувда дипломатик одоб-ахлоқ қоидаларини бузди — The New York Post
ТОШКЕНТ, 9 июл — Sputnik. АҚШ молия вазири Жанет Йеллен Хитой бош вазири ўринбосари Хэ Лифэн билан учрашувда дипломатик одоб-ахлоқ қоидаларини бузгани учун АҚШда қаттиқ танқид қилинди. Бу ҳақда "The New York Post" хабар берди.
Хусусан, Йеллен хитойлик амалдор билан қўл бериб кўришганда жуда фаол ва тез-тез таъзим қилди.

"Ҳеч қачон, ҳеч қачон, ҳеч қачон. Америка амалдори таъзим қилмайди, — деб изоҳлади собиқ президент Жорж Буш маъмуриятида ишлаган собиқ Оқ уй расмийси Брэдли Блейкман".

"New York Post" мутахассислари Хэ Лифэн Йелленнинг ҳаракатларига жавоб қайтармаганига эътибор қаратдилар ва бу “ҳодисани” Америка заифлиги белгиси деб ҳисоблашди.
Нью-Йорк университетининг фахрий профессори ва Хитой ҳуқуқи бўйича мутахассис Жером А. Коэн ҳам таъзим қилиш протокол нормаларига тўғри келмаслигини таъкидлади.
Бундан ташқари, 76 ёшли Йеллен Хэ Лифэн исмини айтаётганида хатога йўл қўйиб, уни “Бош вазир ўринбосари Ху” деб атади.
Йеллен 6-9 июль кунлари Хитойда ташриф билан бўлди. Унинг айтишича, мазкур сафар америкаликлар миллий хавфсизлик чораларини кўришида тушунмовчиликларга йўл қўймаслик учун Вашингтон ва Пекин ўртасидаги алоқаларни яхшилаш имкониятидир.
Янгиликлар лентаси
0