Энди давлат байроғидан қайси ҳолатларда фойдаланиш мумкин — янги қонун

© Валерий МельниковСитуация после выборов президента в Республике Узбекистан.
Ситуация после выборов президента в Республике Узбекистан. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.07.2023
Oбуна бўлиш
Давлат байроғидан фойдаланилиши мумкин бўлган ва байроққа нисбатан ҳурматсизлик қилиш ҳолатлари аниқ белгиланди.
ТОШКЕНТ, 8 июл — Sputnik. Давлат байроғидан фойдаланилиши мумкин бўлган ҳолатлар кенгайтирилди. Бу ҳақда президент томонидан имзоланган ЎРҚ–853-сонли қонунда назарда тутилган.
Қонун билан давлат байроғидан фойдаланилиши мумкин бўлган ҳолатлар кенгайтирилди.
Фойдаланиш мумкин бўлган ҳолатлар:
байроқ ва унинг тасвири туширилган белгилардан жамоат жойларида, биноларда, яшаш ёки иш жойларида, транспорт салонида;
байроқдан спорт мусобақалари, оммавий, тантанали ва маданий тадбирларда, оилавий байрамларда, хотира саналарни нишонлашда, жамият ва давлат арбоблари, ҳарбий хизматчилар дафн маросимларида.
Шунингдек, халқаро спорт мусобақалари ҳамда Ўзбекистон чемпионатлари учун спорт кийимларини тайёрлаш учун байроқнинг тасвири туширилган белгилардан фойдаланиш мумкин.
Қонун билан байроққа нисбатан ҳурматсизлик қилиш ҳолатлари аниқ белгиланди, хусусан:
байроқдан ва унинг тасвири туширилган белгилардан йиртилган, ифлосланган, тешилган, ранги оқарган ҳолда ва бошқа номақбул тарзда фойдаланиш;
бирор-бир нарса учун устки ёпинғич сифатида фойдаланиш;
столларга, ўриндиқларга, стулларга тўшаш ёки тасвирлаш, ундан қоплама сифатида фойдаланиш, ўтириладиган бошқа жойларга ёки оёқ остига тўшаш ёки тасвирлаш;
кийим-кечак, дастрўмол ёки кўрпа-тўшак сифатида, буюмларни сақлаш ва ташиш учун фойдаланиш;
байроқ тасвири туширилган белгиларни пойабзал, дастрўмол, кўрпа-тўшак, ички кийим-кечакга, сочиқларга, қутиларга (ўровларга), бир марта фойдаланиш ва ташлаб юбориш учун мўлжалланган буюмларга босиб чиқариш ёки унинг тасвирини бошқача тарзда тушириш;
байроқ ва унинг тасвири туширилган белгилардан одоб-аҳлоқ қоидалари ва жамиятда юриш-туриш қоидаларига зид равишда фойдаланиш мумкин эмас.
Давлат байроғидан ва унинг тасвири туширилган белгилардан белгиланган талабларга мувофиқ фойдаланиш учун масъулият байроқдан фойдаланадиган жисмоний ва юридик шахслар, давлат органлари зиммасига юклатилади.
Ушбу қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Янгиликлар лентаси
0