https://sputniknews.uz/20230708/baxtiyor-saidov-sergey-lebedev-uchrashuv-36646757.html
Бахтиёр Саидов Сергей Лебедев билан учрашди — муҳокама этилган масалалар
Бахтиёр Саидов Сергей Лебедев билан учрашди — муҳокама этилган масалалар
Sputnik Ўзбекистон
Бахтиёр Саидов: Сергей Лебедев жанобларини мамлакатимизда кутиб олишдан доимо мамнунмиз.
2023-07-08T08:19+0500
2023-07-08T08:19+0500
2023-07-08T08:19+0500
сиёсат
ўзбекистон
ўзбекистонда президент сайлови
мдҳ
бахтиёр саидов
сергей лебедев
ўзбекистон президенти сайлови — 2023
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/07/08/36646886_0:96:1280:816_1920x0_80_0_0_f5760378f2e7fc53f1ff8992919b4a8e.jpg
ТОШКЕНТ, 8 июл — Sputnik. Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов МДҲ Кузатувчилар миссияси раҳбари, МДҲ Бош котиби Сергей Лебедев билан учрашди.Унда Бахтиёр Саидов МДҲ Кузатувчилари миссияси фаолиятини юқори баҳолади ва Ўзбекистоннинг Ҳамдўстлик доирасидаги интеграцион ҳамкорликдаги иштироки истиқболлари ҳақида гапирди.Учрашув давомида Сергей Лебедев Бахтиёр Саидовга МДҲ миссияси таркиби ва унинг сайлов кампаниясини мониторинг қилиш жараёнини ташкил этиши ҳақида маълумот берди.Томонлар шунингдек, 12 октябрь куни Бишкек шаҳрида бўлиб ўтадиган МДҲ Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг навбатдаги мажлисига тайёргарлик кўришни муҳокама қилишди.Суҳбат чоғида МДҲ Бош котиби МДҲ ҳамкорлари Ўзбекистоннинг жаҳон миқёсидаги роли ортиб бораётгани, шунингдек, Ҳамдўстлик ҳаётининг энг муҳим йўналишлари бўйича ҳамкорликни фаоллаштириш ва кенгайтиришда олқишлашини таъкидлади.Эслатиб ўтамиз, МДҲ кузатувчилари миссияси хулосалари сайловнинг эртасига, 10 июль куни Марказий сайлов комиссиясининг Халқаро матбуот марказида бўлиб ўтадиган матбуот анжуманида эълон қилинади.
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/07/08/36646886_154:39:1229:845_1920x0_80_0_0_af1a66a408000ce09a5e77eb19d5c888.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
бахтиёр саидов сергей лебедев учрашув президент сайлови
бахтиёр саидов сергей лебедев учрашув президент сайлови
Бахтиёр Саидов Сергей Лебедев билан учрашди — муҳокама этилган масалалар
Бахтиёр Саидов: Сергей Лебедев жанобларини мамлакатимизда кутиб олишдан доимо мамнунмиз.
ТОШКЕНТ, 8 июл — Sputnik. Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов МДҲ Кузатувчилар миссияси раҳбари, МДҲ Бош котиби Сергей Лебедев
билан учрашди. Унда Бахтиёр Саидов МДҲ Кузатувчилари миссияси фаолиятини юқори баҳолади ва Ўзбекистоннинг Ҳамдўстлик доирасидаги интеграцион ҳамкорликдаги иштироки истиқболлари ҳақида гапирди.
“Президент сайловида Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги кузатувчилар миссияси раҳбари сифатида юртимизга келган МДҲ Бош котиби Сергей Лебедев жанобларини мамлакатимизда кутиб олишдан доимо мамнунмиз. Бугунги учрашувимиз давомида ўзаро ҳамкорлигимизнинг бир қатор долзарб масалаларини муҳокама қилдик”, деб ёзади Саидов ўзининг
Telegram-каналида.Учрашув давомида Сергей Лебедев Бахтиёр Саидовга МДҲ миссияси таркиби ва унинг сайлов кампаниясини мониторинг қилиш жараёнини ташкил этиши ҳақида маълумот берди.
Томонлар шунингдек, 12 октябрь куни Бишкек шаҳрида бўлиб ўтадиган МДҲ Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг навбатдаги мажлисига тайёргарлик кўришни муҳокама қилишди.
Суҳбат чоғида МДҲ Бош котиби МДҲ ҳамкорлари Ўзбекистоннинг жаҳон миқёсидаги роли ортиб бораётгани, шунингдек, Ҳамдўстлик ҳаётининг энг муҳим йўналишлари бўйича ҳамкорликни фаоллаштириш ва кенгайтиришда олқишлашини таъкидлади.
Эслатиб ўтамиз, МДҲ кузатувчилари миссияси хулосалари сайловнинг эртасига, 10 июль куни Марказий сайлов комиссиясининг Халқаро матбуот марказида бўлиб ўтадиган матбуот анжуманида
эълон қилинади.