Совуқ урушни эритган қизалоқ: 40 йил олдин Саманта Смит СССРга келган эди — видео

Oбуна бўлиш
СССР ва АҚШ ўртасида совуқ уруш кетаётган бир пайтда, 11 ёшли қизалоқ катталарга эзгулик ва тинчлик ғояларини эслатиб қўйган эди. Уннг шарофати билан дунёда "Болалар дипломатияси" ибораси пайдо бўлди.
ТОШКЕНТ, 7 июл — Sputnik. Америкалик 11 ёшли америкалик мактаб ўқувчиси Саманта Смит 1983 йил 7 июлда СССРга ташриф буюрган эди.
Бундан олдин у КПСС Бош котиби Юрий Андроповга хат ёзиб унда "Россия ва АҚШ ўртасида ядро уруши бошланишидан хавотирда" эканини билдирган эди.
Жавоб хатида Андропов Самантани СССРга таклиф қилган. Қизча Москва ва Ленинградда бўлган ва "Артек"да тенгдошлари билан яшаган, тадбирларда қатнашган эди.
Мактаб ўқувчисининг ташрифини барча ОАВлар фаол ёритган ва АҚШ фуқароларига илк бор СССРда парадлар ёки съездлар эмас, балки совет болалари қандай ўйнаётгани кўрсатилган.
Қайтишдан олдин Саманта бугунгача ҳамманинг эсида қолган сўзларни айтди: "Демак яшаймиз!" Унинг шарофати билан дунёда "Болалар дипломатияси" ибораси пайдо бўлди.
Саманта ўзининг " СССРга саёҳатим" китобида "Улар худди бизга ўхшаган инсонлар" деб ёзган.
Орадан икки йил ўтиб, 1985 йил 28 августда Саманта Смит отаси билан самолёт ҳалокатида вафот этди
Янгиликлар лентаси
0