https://sputniknews.uz/20230707/jizzax-qonunbuzar-daraxt-kesish-jarima-36634990.html
Жиззахда ҳуқуқбузар учта дарахтни кесиб ташлади — энди у давлатга 25 млн сўм тўлайди
Жиззахда ҳуқуқбузар учта дарахтни кесиб ташлади — энди у давлатга 25 млн сўм тўлайди
Sputnik Ўзбекистон
Дарахттларни кесиш ортидан ҳуқуқбузар 1 млн 650 минг сўм жаримага тортилган. У шунингдек, ўсимлик дунёсига етказилган 25 млн 740 минг сўм зарарни ҳам қоплайди.
2023-07-07T15:50+0500
2023-07-07T15:50+0500
2023-07-07T15:50+0500
жамият
ўзбекистон
жиззах
дарахт кесилиши
жарима
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/07/07/36631227_0:0:1281:720_1920x0_80_0_0_cfa25324cc9d76c51e814581517c34ce.jpg
ТОШКЕНТ, 7 июл — Sputnik. Жиззах вилоятида учта игнабаргли дарахтни кесиб ташлаган ҳуқуқбузар ўсимлик дунёсига етказилган зарар учун давлатга 25 миллион 740 минг сўм тўлайдиган бўлди. Бу ҳақда Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги хабар берди.Сирдарё вилоятида яшовчи шахс тегишли рухсатномасиз жами 3 туп игнабаргли дарахтларни кесиб ташлаган. Мазкур ҳолат Жиззах вилояти Зафаробод туманидаги “Ёрқин” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида аниқланган.Дарахттларни кесиш ортидан ҳуқуқбузар 1 миллион 650 минг сўм жаримага тортилган. У шунингдек, ўсимлик дунёсига етказилган 25 миллион 740 минг сўм зарарни ҳам қоплайди.Маълумот учун, ҳуқуқбузар “Ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида”ги Қонуннинг 4, 37 ва 49-моддаларини бузган. Мазкур ҳолат юзасидан фуқарога нисбатан МЖтКнинг 79-моддаси 1-қисми билан баённома тузилган.Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Жиноят ишлари бўйича Наманган туман судида 4 туп қимматбаҳо садақайрағоч дарахтини кесган фуқаро нисбатан ҳукм чиқарди. Ҳукмга кўра, фуқаро Б.M.га нисбатан 2 йил муддатга озодликни чеклаш жазоси танланган. Бундан ташқари, у 326 850 000 сўм зарарни қоплаши шарт.
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/07/07/36631227_118:0:1078:720_1920x0_80_0_0_307508de5a06c5cf11481d54d120dbcc.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ўзбекистон жиззах дарахт жарима ҳуқуқбузар
ўзбекистон жиззах дарахт жарима ҳуқуқбузар
Жиззахда ҳуқуқбузар учта дарахтни кесиб ташлади — энди у давлатга 25 млн сўм тўлайди
Дарахттларни кесиш ортидан ҳуқуқбузар 1 млн 650 минг сўм жаримага тортилган. У шунингдек, ўсимлик дунёсига етказилган 25 млн 740 минг сўм зарарни ҳам қоплайди.
ТОШКЕНТ, 7 июл — Sputnik. Жиззах вилоятида учта игнабаргли дарахтни кесиб ташлаган ҳуқуқбузар ўсимлик дунёсига етказилган зарар учун давлатга 25 миллион 740 минг сўм тўлайдиган бўлди. Бу ҳақда Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги
хабар берди. Сирдарё вилоятида яшовчи шахс тегишли рухсатномасиз жами 3 туп игнабаргли дарахтларни кесиб ташлаган. Мазкур ҳолат Жиззах вилояти Зафаробод туманидаги “Ёрқин” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида аниқланган.
Дарахттларни кесиш ортидан ҳуқуқбузар 1 миллион 650 минг сўм жаримага тортилган. У шунингдек, ўсимлик дунёсига етказилган 25 миллион 740 минг сўм зарарни ҳам қоплайди.
Маълумот учун, ҳуқуқбузар “Ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида”ги Қонуннинг 4, 37 ва 49-моддаларини бузган. Мазкур ҳолат юзасидан фуқарога нисбатан МЖтКнинг 79-моддаси 1-қисми билан баённома тузилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Жиноят ишлари бўйича Наманган туман судида 4 туп қимматбаҳо садақайрағоч дарахтини кесган фуқаро нисбатан ҳукм чиқарди. Ҳукмга кўра, фуқаро Б.M.га нисбатан 2 йил муддатга озодликни чеклаш жазоси танланган. Бундан ташқари, у 326 850 000 сўм зарарни
қоплаши шарт.