Жаҳон банки Тошкент вилоятига йирик маблағ ажратди — у нимага сарфланади?

© unsplash.com/Martin SchmidliОвца. Иллюстративное фото
Овца. Иллюстративное фото  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 07.07.2023
Oбуна бўлиш
Ажратилган маблағ асосида амалга ошириладиган лойиҳа учун Оҳангарон туманида қулай жой танлаш ва қурилиш ишлари учун ер ажратиш масаласи кўриб чиқилмоқда.
ТОШКЕНТ, 7 июл — Sputnik. Жаҳон банки Тошкент вилоятининг Оҳангарон туманида чорвачиликни ривожлантириш учун 1 млн 600 минг доллар миқдорида маблағ ажратди, дея хабар берди вилоят ҳокимлиги.
Мазкур маблағ Чорвачилик ва паррандачилик илмий-тадқиқот институтининг Оҳангарон бўлимига ажратиладиган бўлди.
Маблағ туманда чорвачиликни ривожлантириш, илмий-тадқиоқотлар олиб бориш ва янги зотларни яратиш мақсадида ажратилмоқда.
“Ушбу миқдорнинг 660 минг доллари юқори технологияли замонавий лаборатория ва асбоб-ускуналар учун бўлса, қолган 500 минг доллар қисми қурилиш ишлари учун мўлжалланган”, дейилади хабарда.
Ҳозирда ушбу лойиҳани амалга ошириш учун қулай жой танлаш ва қурилиш ишлари учун ер ажратиш масаласи кўриб чиқилмоқда.
Қайд этилишича, Чорвачилик ва паррандачилик илмий-тадқиқот институти Оҳангарон бўлими томонидан қўйнинг янги “Ақчасой” типи яратилган. Тез орада мазкур зот бўйича патент олиниши кутилмоқда.
Шунингдек, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти тараққиёт дастури ва Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳамкорлигида ЭУ-АГРИН лойиҳаси доирасида Гўштдор-сержун қўйларни сунъий уруғлантириш орқали гўшт ва жун маҳсулотлари етиштириш бўйича 1,5 йиллик инновацион лойиҳа амалга оширилиши режалаштирилган.
Янгиликлар лентаси
0