Выборы президента Узбекистана — 2023 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.05.2023
Ўзбекистон президенти сайлови — 2023
Ўзбекистонда муддатидан илгари президенти сайлови 2023 йил 9 июль куни бўлиб ўтади.

Тошкентдаги 50та сайлов участкасида биометрик идентификация ташкил этилади

© Sputnik / Максим Богодвид / Медиабанкка ўтишДосрочные выборы президента Узбекистана. Архивное фото
Досрочные выборы президента Узбекистана. Архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 06.07.2023
Oбуна бўлиш
Тошкентдаги айрим сайлов участкаларида 9 июль куни тажриба-синов тариқасида сайловчиларни биометрик идентификация қилиш йўлга қўйилади.
ТОШКЕНТ, 6 июл — Sputnik. Ўзбекистон президент сайлови куни Тошкентдаги айрим сайлов участкаларида фуқарлар биометрик идентификация қилинади. Бу ҳақида МСК хабар қилмоқда.

"Тошкент шаҳар ҳудудидаги 50 та сайлов участкасида тажриба-синов тариқасида сайловчиларни биометрик-идентификция қилиш қурилмаларидан фойдаланган ҳолда овоз бериш жараёнлари ташкил этилади", - дейилади хабарда.

Биометрик идентификациядан ўтиш учун, фуқаро ўз паспорти ёки ID картасини беради ва камерага қараб туриши керак бўлади. Компьютер унинг шахсини аниқлаганидан сўнг унга махсус квитанция тақдим этилади. Шундан сўнг фуқаро сайловчилар рўйхатига имзо қўяди ва бюллетен олади.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон президенти сайловида республика бўйича жами 14 та сайлов округи ташкил этилиб, уларга 10784 та сайлов участкалари бириктирилган.
Ўзбекистон президенти сайловини кузатиш учун чет эл давлатлари ва нуфузли халқаро ташкилотлардан 785 нафар кузатувчилар ташриф буюради. Ундан ташқари сайловни ёритиш учун аккредитациядан ўтган маҳаллий ва хорижий журналистлар ва ОАВ вакиллари умумий сони 1 299 нафарни ташкил этмоқда.
Янгиликлар лентаси
0