https://sputniknews.uz/20230706/buxoro-bank-xodimi-pensioner-21-mln-som-ogirlash-36600876.html
Бухорода банк ходими пенсионерларнинг 21 млн сўмини ўғирлади — тафсилотлар
Бухорода банк ходими пенсионерларнинг 21 млн сўмини ўғирлади — тафсилотлар
Sputnik Ўзбекистон
Ғиждувон туманида яшовчи 21 ёшли банк ходими ўтган йилдан буён 41 нафар кишининг картасидан пулларни ўғирлаб келган.
2023-07-06T15:39+0500
2023-07-06T15:39+0500
2023-07-06T15:53+0500
жамият
ўзбекистон
бухоро вилояти
банк
банк картаси
пенсия
пул
жиноят
ҳодисалар
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/0b/09/29827266_0:174:3023:1874_1920x0_80_0_0_ecf140e4de791e4e6b63ec9bec26e89a.jpg
ТОШКЕНТ, 6 июл — Sputnik. Бухорода банк ходими пенсионерларнинг банк картасидан 21 млн сўм ўғирлади. Бу ҳақда “Почтачи” телеграм канали Ички ишлар вазирлигига таяниб хабар берди.Бухоро вилояти Ғиждувон туманида яшовчи 1987 йилда туғилган фуқаро туман ички ишлар бўлимига мурожаат этиб, март ойида банк картаси ҳисобидан 2 млн 323 минг сўм пул йўқолганини маълум қилган.Тегишли идоралар томонидан олиб борилган тезкор тадбирлар давомида уларни ўзлаштирган шахс банк ходими эканлиги аниқланди.Қайд этилишича, тергов ҳаракатлари давомида ушбу ходим 2022 йил ноябрь ойидан 2023 йил 29 май кунига қадар фуқароларнинг пенсия тўловлари, моддий ёрдам ва икки ёшгача нафақа пулларини олиш мақсадида очилган 48 та банк картасининг 41 тасидан жами 21,9 млн сўм пулни ўғирлаб, ўз эҳтиёжларига ишлатиб юборгани маълум бўлган.Ҳозирда ўғирланган маблағларнинг барчаси қопланган.Ҳолат юзасидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
ўзбекистон
бухоро вилояти
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/0b/09/29827266_147:0:2876:2047_1920x0_80_0_0_46cf9cd32bf784cb004d0afca8258c6b.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ўзбекистон бухоро ғиждувон тумани банк касса пул ўғрилик пенсионер моддий ёрдам икки ёшгача нафақа пуллари
ўзбекистон бухоро ғиждувон тумани банк касса пул ўғрилик пенсионер моддий ёрдам икки ёшгача нафақа пуллари
Бухорода банк ходими пенсионерларнинг 21 млн сўмини ўғирлади — тафсилотлар
15:39 06.07.2023 (янгиланди: 15:53 06.07.2023) Ғиждувон туманида яшовчи 21 ёшли банк ходими ўтган йилдан буён 41 нафар кишининг картасидан пулларни ўғирлаб келган.
ТОШКЕНТ, 6 июл — Sputnik. Бухорода банк ходими пенсионерларнинг банк картасидан 21 млн сўм ўғирлади. Бу ҳақда
“Почтачи” телеграм канали Ички ишлар вазирлигига таяниб хабар берди.
Бухоро вилояти Ғиждувон туманида яшовчи 1987 йилда туғилган фуқаро туман ички ишлар бўлимига мурожаат этиб, март ойида банк картаси ҳисобидан 2 млн 323 минг сўм пул йўқолганини маълум қилган.
Тегишли идоралар томонидан олиб борилган тезкор тадбирлар давомида уларни ўзлаштирган шахс банк ходими эканлиги аниқланди.
“2002 йилда Бухоро вилоятида туғилган Ғиждувон туманидаги банк филиали сайёр касса кассирига нисбатан Жиноят кодексининг 169-моддаси биринчи қисми билан жиноят иши қўзғатилди”, - дейилади хабарда.
Қайд этилишича, тергов ҳаракатлари давомида ушбу ходим 2022 йил ноябрь ойидан 2023 йил 29 май кунига қадар фуқароларнинг пенсия тўловлари, моддий ёрдам ва икки ёшгача нафақа пулларини олиш мақсадида очилган 48 та банк картасининг 41 тасидан жами 21,9 млн сўм пулни ўғирлаб, ўз эҳтиёжларига ишлатиб юборгани маълум бўлган.
Ҳозирда ўғирланган маблағларнинг барчаси қопланган.
Ҳолат юзасидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.