Қозоғистон далаларига ҳужум қилган чигиртка Ўзбекистонга етиб келадими?

© Sputnik / Алексей Куденко / Медиабанкка ўтишЧигирткалар тўдаси, архив сурат
Чигирткалар тўдаси, архив сурат - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 05.07.2023
Oбуна бўлиш
Бир неча кун олдин Қозоғистоннинг айрим вилоят ва туманлари ҳудудларида далаларга чигирткалар ёпирилгани ҳақида хабарлар пайдо бўлган эди.
ТОШКЕНТ, 5 июл — Sputnik. Қозоғистон далаларига ҳужум қилган чигиртканинг Ўзбекистонга етиб келиш эҳтимоли кам. Бу ҳақида АОКАда ўтказилган брифингда Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги ахборот хизмати раҳбари Сабина Садинова маълум қилди.

Ўзбекистон Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлигининг қозоғистонлик ҳамкасбларидан олган жавобга кўра, 2 июль санасидан бошлаб Қозоғистоннинг Россия билан чегарадош бўлган Костанай вилояти Жангелди, Амангелди, Алтинсари ва Денисов туманлари ҳудудида зарарли чигиртканинг “Италия пруси” тури тарқалган.

"Костанай вилояти Ўзбекистондан 2 000 – 2 200 км узоқликда жойлашган бўлиб, бугунги кунда юқорида қайд этиб ўтилган зарарли чигирткалар тўдаси республикамиз ҳудудига кириб келиш эҳтимоли кам", - дейилади қўмита хабарида.


Шу билан бирга, Қозоғистоннинг Туркистон вилояти билан чегарадош бўлган Тошкент вилояти ҳудудида зарарли чигирткага қарши кураш тадбирлари ўтказилди. 2023 йил мавсумида чегара ҳудудида 15,6 минг гектар майдонда ишлов бериш тадбирлари якунланган.
Агентлик хабарига кўра, 2023 йил мавсумида республикада зарарли чигирткалар қарши самарали кураш олиб бориш учун 519 минг гектар майдонда кимёвий ишлов ўтказилиши режалаштирилган бўлса, бугун ундан 481,7 минг гектарига ишлов берилган.
Чегарадош Қирғизистон, Тожикистон ва Туркманистон билан ҳам зарарли чигирткаларга қарши курашга оид қўшма чора-тадбирлар дастурлари тасдиқланиб, ахборот алмашинуви йўлган қўйилган.
Янгиликлар лентаси
0