БМТ “Толибон”дан* гўзаллик салонларини ёпиш ҳақидаги қарорини бекор қилишга чақирди

© AFP 2023 / Wakil KohsarКобулдаги аёллар гўзаллик салони, архив сурат
Кобулдаги аёллар гўзаллик салони, архив сурат - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 05.07.2023
Oбуна бўлиш
“Толибон”* ҳаракати раҳбарияти бир ой ичида Афғонистондаги барча аёллар гўзаллик салонларини ёпишни буюрган.
ТОШКЕНТ, 5 июл — Sputnik. БМТнинг Афғонистонга ёрдам кўрсатиш миссияси (UNAMA) Афғонистонда ҳукуматни эгаллаб олган “Толибон”* ҳаракатидан гўзаллик салонларини ёпиш ҳақидаги қарорини қайта кўриб чиқишга чақирди. Тегишли баёнот миссиянинг Twitterʼдаги саҳифасида эълон қилинган.
“UNAMA амалдаги ҳукуматни (Афғонистоннинг – таҳр.) гўзаллик салонларини ёпиш ҳақидаги қарорини бекор қилишга чақиради. Бу аёллар ҳуқуқларининг янги чекланиши иқтисодиётга салбий таъсир кўрсатади ва маълум қилинган аёллар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш баёнотига зиддир”, - дейилган хабарда.
Аввалроқ Афғонистон маҳаллий нашрлари “Толибон”* ҳаракати раҳбарияти бир ой ичида Афғонистондаги барча аёллар гўзаллик салонларини ёпишни буюрганини хабар қилган эди.
* ҳаракат террорчилик фаолияти учун БМТ санкциялари остида
Янгиликлар лентаси
0