Сўнгги имконият ядровий фалокатми: Киевнинг бир ҳафта вақти қолди

© AP Photo / Evgeniy MaloletkaУчения на случай чрезвычайной ситуации на ЗАЭС в Запорожье 29 июня 2023 года.
Учения на случай чрезвычайной ситуации на ЗАЭС в Запорожье 29 июня 2023 года. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 04.07.2023
Oбуна бўлиш
Каховка ГЭСни портлатган Киев режими энди Запорожье АЭСга ҳужум қилмоқчими? Нега Ғарб ОАВларида АЭС портлаши ҳақида кўплаб хабарлар тарқалмоқда.
ТОШКЕНТ, 4 июл — Sputnik. Сўнгги кунларда Украина ОАВлари ва уларни қўллаб-қувватловчи Ғарб “медиамашина”си Запорожье атом электр станциясига (АЭС) гўёки Россия ҳалокатли ҳужум амалга оширмоқчи бўлаётгани ҳақидаги ваҳималарни қайта-қайта кўтармоқда. Киев маълумотларига кўра, россиялик ҳарбийлар станция ҳудудига портловчи моддалар билан тўлдирилган юк машиналарини олиб келган эмиш, гўёки уларни кейинчалик портлатиш ва минтақавий миқёсдаги “иккинчи Чернобил” фожиаси уюштириш мақсадида.
Афсуски, бу вазият бир ой олдин содир бўлган воқеаларнинг мутлақ нусхасидир. Ўшанда ҳам Киев олдин бутун жаҳонга ваҳима кўтариб, Каховка сув омбори тўғонини портлатиб юборган эди. Оқибатда Днепрнинг қуйи оқимидаги улкан ҳудудларни сув босиб, Украинанинг асосий дарёси экотизимга тузатиб бўлмайдиган зарар етказган эди. Воқеадан сўнг русофоб тарғиботчилари Москвани барча гуноҳларда айблашга шошилди, аммо тез орада Украина ва Ғарб нашрларида УҚКнинг бир йил олдинги Каховка ГЭС шлюзларга ракета ва дронлар ёрдамида зарба беришни мамнуният билан машқ қилиши акс этган мақолалари фош бўлган ва фожианинг асосий айбдори кимлиги ҳаммага аён бўлган эди. Ғарблик кураторлар бу маълумотларнинг барчасини тезда тозаган бўлса-да, умумий вазиятга таъсир қилмади.
Бугунги кунда ҳатто Украина Олий қўмондонлиги ҳам УҚК нинг кенг оммага эълон қилинган қарши ҳужуми ҳақиқатан ҳам Россия армиясининг мустаҳам мудофаасига келиб пешонаси билан тақалганини, шу орада сон-саноқсиз аскарлар ва қимматбаҳо Ғарб зирҳли техникаларини йўқотаётганини тан олади. Йўқотишларнинг ўрнини қоплаш учун тўртта ҳудудда умумий сафарбарлик эълон қилинган, аҳоли норози бўлмаслиги ва Ғарб ҳомийлари қурол-яроғ етказиб беришни тўхтатмаслиги учун эса бу даҳшатли жиноятнинг иккинчи қисми кўз ўнгимизда шакллантирилмоқда. Унинг ким томонидан амалга оширилаётганини тушуниш қийин эмас.
Каховка ГЭС портлаш пайтида Россия назорати остида бўлган ва унинг ягона ишлаётган гидроагрегатига “Русгидро” мутахассислари хизмат кўрсаётган эди. Запорожье АЭСда барча реакторлар совуқ ўчириш режимида бўлиб, уларга мунтазам техник хизмат “Росатом” ходимлари томонидан кўрсатилмоқда. Каховка сув омбори Қримга узлуксиз сув таъминоти, Россиянинг янги ҳудудларида қишлоқ хўжалиги ишлари олиб боришни таъминлаб турган эди. Лекин унинг энг муҳим вазифаси — Днепр суви Запорожье атом электр станциясининг ишлаши ва АЭСни совутиш вазифасида муҳим аҳамиятга эга эди.
Тўғон портлатилиш ва каналнинг саёзлашиши фронтда Украина қуролли кучларига сезиларли фойда келтирмаганидан сўнг, "яширин ҳукумат" қатъий чоралар кўришга қарор қилишди. Бундан ташқари, тасодифан, бир ҳафтадан кейин Вилнюсда НАТОнинг навбатдаги саммити бўлиб ўтади, у ерда президент Зеленский Европани ядровий фалокат билан қўрқитиб, янги танклар ва самолётларни талаб қилиши мумкин.

Агар Запорожье АЭСда йирик ҳалокат юз берса, ГЭС портлашида бўлгани каби Россия учун ҳам содир бўлган ҳодиса кўп муаммоларни келтириб чиқаради. Аммо Украина радиоактив заҳарланиш ҳолатида Россия қўшинларини бутун минтақа ҳудудидан зудлик билан олиб чиқиб кетишини ва ҳеч бўлмаганда у ерга халқаро тинчликпарвар контингентни киритишни талаб қилиши мумкин. Албатта, УҚК бўлинмаларини киритгани яхшироқ, улар бир йилдан кўпроқ вақт давомида станция ҳудудида қайиқлардан тушишга ва қандайдир ярамас ҳийла-найрангларни уюштиришга муваффақиятсиз уриниб келишмоқда.

Агар таҳдиднинг амалий эҳтимолини ҳисобга олсак, хавф ҳақиқатан ҳам мавжудлигини таъкидлаш керак.
Украина томони реакторларнинг ўзига зарар етказа олмайди, албатта, чунки энергия блоки биносини, яъни “контайнмент” ни бузиш учун зарур жанговар кучга эга эмас.
Замонавий Россияда ҳали ҳам қўлланилаётган атом электр станцияларини қуриш бўйича Совет ГОСТлари йўловчи самолёт бино гумбазига урилса ҳам реакторга зарар етказа олмаслигига кафолат беради.
Худди шундай, ҳовузда сақланаётган қайта ишланган ядро ёқилғиси контейнерлари ҳақида ҳам қайғуришга ҳожат йўқ. Запорожье АЭСда улар ички ҳимоя қисмда жойлашган ва шунинг учун ҳам ташқи жисмоний таъсирлардан ҳимояланган.
Аммо бу барча эҳтиёт чоралари тинчлик даври учун мўлжалланган ва шунинг учун камчиликлар мавжуд.
Калит сўзи бу Днепр сувидир. ВВЭР-1000 (Сув-сув энергетик реактори) реакторларида сув ёпиқ циклда ишлатилади. Аммо уни вақти-вақти билан алмаштириш керак ва агар Украина, айтайлик, Совет даврининг “Точка-У” ёки Ғарбий "Storm Shadow" ракеталаридан фойдаланган ҳолда совутиш ҳовузининг тўғонини йўқ қилса, бу кутилмаган оқибатларга олиб келиши мумкин. Совуқ ўчириш реакторида занжир реакциясини ва ундан кейинги портлашни келтириб чиқариш мумкин эмас, лекин ядрода сув етишмаслиги вужудга келса, ҳарорат кўтарила бошлайди. Бу ерда шуни таъкидлаш керакки, Совет ГОСТларига кўра, атом электр станцияларида камида учта сув манбаси бўлиши керак ва Запорожье ядро олимлари рус ҳарбий муҳандислар кўмагида захирани артезиан манбалари билан таъминлаганлар, деб умид қиламиз.
Заводнинг энг заиф қисми, шубҳасиз, очиқ осмон остида жойлашган Ишлатилган ядро ёқилғисини сақлаш омбори бўлиб қолмоқда. Юк ташиш контейнерлари, албатта, хавфсизликни қанчадир даражада сақлай олади, аммо улар тўғридан-тўғри ракета ҳужумига қанчалик дош бера олиши — қўрқинчли саволдир.
Ишламайдиган заводларга ким ҳужум уюштираётганини тушуниш учун мисол тариқасида кеча УҚК қўмондони Валерий Залужний тўсатдан Ровен АЭСга ташриф буюрганига эътибор қаратамиз. Нашр қилинган видеоларга кўра, уни энг кўп қизиқтирган нарса реакторни ҳимоя қилиш тизимлари ва заҳарланиш қанчалик кенг тарқалиши мумкинлигини бўлмоқда.
Ғарбий ОАВларнинг қайғуси ва Франциянинг “France 24” телеканали эфирида эҳтиёткорлик билан кўтараётган ваҳимасини, МАГАТЭ (Атом энергия бўйича халқаро агентлик) раҳбари бостирди.
Рафаэль Гроссининг таъкидлашича, Запорожье АЭСда доимий кузатув комиссияси портловчи моддалар ёки портлашга тайёргарлик кўрилган биронта ҳам техникани кўрмади.
Украинадаги уруш қўзғатувчилари Киевни янги Чернобилга айлантиришга ундаш даражадасида Ғарб ақлдан озгани йўқ, деб умид қиламиз.
Янгиликлар лентаси
0