https://sputniknews.uz/20230704/shri-lanka-ozbekiston-charm-poyabzal-import-36527254.html
Шри-Ланка Ўзбекистондан чарм маҳсулотларини импорт қилмоқчи
Шри-Ланка Ўзбекистондан чарм маҳсулотларини импорт қилмоқчи
Sputnik Ўзбекистон
“Ўзчармсаноат” уюшмаси ҳамда маҳаллий корхоналар Хитойда бир қатор шартномалар имзолашга эришди.
2023-07-04T13:48+0500
2023-07-04T13:48+0500
2023-07-04T13:48+0500
хитой
ўзбекистон
шри-ланка
ўзчармсаноат
иқтисод
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/785/58/7855873_0:67:1281:787_1920x0_80_0_0_a3f74fe9e9281fba0589d90eb3397080.jpg
ТОШКЕНТ, 4 июл — Sputnik. Шри-Ланка Ўзбекистондан тайёр чарм, пойабзал, чарм-атторлик буюмларини импорт қилмоқчи. Бу ҳақда “Ўзчармсаноат” уюшмаси хабар берди.Хитойнинг Венчжоу шаҳрида “Чарм, пойабзал маҳсулотлари ва пойабзал ускуналари” 26 халқаро кўргазмаси бўлиб ўтмоқда. Унда “Ўзчармсаноат” уюшмаси делегацияси ҳамда маҳаллий корхоналар ҳамкорлик алоқаларини янада кенгайтириш бўйича дастлабки келишувлар ва шартномаларни имзолашга эришди.Хусусан, уюшма ҳамда Корея инновацион лойиҳаларни тадқиқ этиш институти билан ҳамкорликда янги қўшма таълим дастури ишлаб чиқади. Дастурга мувофиқ мамлакат чармсаноат тармоғида инновацион ишланмаларни яратувчи малакали кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш бўйича ишлар амалга оширилади.Шунингдек, Шри-Ланка чарм ва пойабзал ишлаб чиқарувчилари уюшмаси Ўзбекистондан тайёр чарм, пойабзал, чарм-атторлик буюмларини импорт қилишни мақсад қилган.Шунингдек, маҳаллий “San+One” корхонаси Марокаш компанияси билан пойабзалларни экспорт қилиш бўйича музокара ўтказди. Марокаш компанияси ҳамкорлик қилиш мақсадида Ўзбекистонга ташриф буюришини қайд этди.
хитой
ўзбекистон
шри-ланка
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/785/58/7855873_70:0:1209:854_1920x0_80_0_0_fba7af1de8b0cc694ef925cae4984357.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ўзбекистон хитой ўзчармсаноат” уюшмаси тайёр чарм, пойабзал, чарм-атторлик буюмлари
ўзбекистон хитой ўзчармсаноат” уюшмаси тайёр чарм, пойабзал, чарм-атторлик буюмлари
Шри-Ланка Ўзбекистондан чарм маҳсулотларини импорт қилмоқчи
“Ўзчармсаноат” уюшмаси ҳамда маҳаллий корхоналар Хитойда бир қатор шартномалар имзолашга эришди.
ТОШКЕНТ, 4 июл — Sputnik. Шри-Ланка Ўзбекистондан тайёр чарм, пойабзал, чарм-атторлик буюмларини импорт қилмоқчи. Бу ҳақда
“Ўзчармсаноат” уюшмаси хабар берди.
Хитойнинг Венчжоу шаҳрида “Чарм, пойабзал маҳсулотлари ва пойабзал ускуналари” 26 халқаро кўргазмаси бўлиб ўтмоқда. Унда “Ўзчармсаноат” уюшмаси делегацияси ҳамда маҳаллий корхоналар ҳамкорлик алоқаларини янада кенгайтириш бўйича дастлабки келишувлар ва шартномаларни имзолашга эришди.
Хусусан, уюшма ҳамда Корея инновацион лойиҳаларни тадқиқ этиш институти билан ҳамкорликда янги қўшма таълим дастури ишлаб чиқади. Дастурга мувофиқ мамлакат чармсаноат тармоғида инновацион ишланмаларни яратувчи малакали кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш бўйича ишлар амалга оширилади.
Шунингдек, Шри-Ланка чарм ва пойабзал ишлаб чиқарувчилари уюшмаси Ўзбекистондан тайёр чарм, пойабзал, чарм-атторлик буюмларини импорт қилишни мақсад қилган.
“Мулоқотда ҳамкорларга соҳанинг ишлаб чиқариш салоҳияти, маҳсулотлар намуналари тақдим этилди. Натижада Шри-Ланка томони қисқа фурсат ичида Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган тайёр маҳсулотларни экспорт қилиш бўйича ҳамкорлик келишувини имзолашини маълум қилди”, - дейилади хабарда.
Шунингдек, маҳаллий “San+One” корхонаси Марокаш компанияси билан пойабзалларни экспорт қилиш бўйича музокара ўтказди. Марокаш компанияси ҳамкорлик қилиш мақсадида Ўзбекистонга ташриф буюришини қайд этди.