ШҲТнинг якуний декларацияси қабул қилинди

© SputnikФлаг ШОС
Флаг ШОС - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 04.07.2023
Oбуна бўлиш
ШҲТ давлатлари адолатли халқаро ҳамкорлик зарурлигини эълон қилди.
ТОШКЕНТ, 4 июл — Sputnik. Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотига аъзо давлатлар қўшма Нью - Деҳли декларациясини имзоладилар.
Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти Давлат раҳбарлари кенгашининг Нью-Деҳли декларациясига кўра, дунё бўйлаб иқтисодий беқарорлик кучайиб бораётган бир шароитда адолатли халқаро ҳамкорликни ривожлантириш учун янги ёндашувлар зарур.
“Ўсиб бораётган технологик ва рақамли тафовут, глобал молиявий бозорларнинг давом этаётган нотинчлиги, инвестициялар оқимининг глобал пасайиши, етказиб бериш занжирларининг беқарорлиги, протекционистик чораларнинг кучайиши ва халқаро савдодаги бошқа тўсиқлар, глобал иқлим ўзгариши ва COVID-19 пандемиясининг таъсири глобал иқтисодиётдаги ўзгарувчанлик ва ноаниқликни кучайтирмоқда", - дейилган ҳужжатда.
Қайд этилишича, бу омиллар иқтисодий ўсиш, ижтимоий фаровонликни сақлаш, озиқ-овқат ва энергетика хавфсизлигини таъминлаш, шунингдек, 2030 йилгача барқарор ривожланиш кун тартибини амалга ошириш учун ҳам қўшимча қийинчиликлар туғдирмоқда.
“Ушбу мақсадларда янада адолатли ва самарали халқаро ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилган янги комплекс ёндашувлар талаб этилади”, — дейилган ҳужжатда.
Бугун Нью-Деҳлида ШҲТ Давлат раҳбарлари кенгашининг йигирма учинчи саммити видеоалоқа форматида бўлиб ўтди.
Саммитда иштирок этиш учун ШҲТга аъзо барча давлатлар, яъни Хитой, Россия, Қозоғистон, Қирғизистон, Покистон, Тожикистон ва Ўзбекистон раҳбарлари таклиф этилган. Бундан ташқари, Эрон, Беларус ва Мўғулистон кузатувчи давлат сифатида, Туркманистон эса раис меҳмони сифатида таклиф этилган.
Янгиликлар лентаси
0