Нью-Деҳли декларацияси: ШҲТ давлатлари бир томонлама санкцияларга қарши чиқди

© Sputnik / Григорий Сысоев / Медиабанкка ўтишШанхай ҳамкорлик ташкилоти байроғи
Шанхай ҳамкорлик ташкилоти байроғи - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 04.07.2023
Oбуна бўлиш
ШҲТ: БМТ Хавфсизлик Кенгаши томонидан қабул қилинганлардан ташқари бир томонлама санкциялар халқаро ҳуқуққа мос келмайди.
ТОШКЕНТ, 4 июл — Sputnik. Бир томонлама иқтисодий санкциялар, Бирлашган Миллатлар ташкилоти (БМТ) Хавфсизлик Кенгаши томонидан қабул қилинганидан ташқари, халқаро ҳуқуққа мос келмайди ва халқаро муносабатларга салбий таъсир қилади. Бу ҳақда Шанхай ҳамкорлик ташкилоти (ШҲТ) Давлат раҳбарлари кенгашининг Нью-Деҳли декларациясида назарда тутилган.
Бугун ШҲТга аъзо давлатлар қўшма Нью-Деҳли декларациясини имзолашди.
Декларацияда БМТ Хавфсизлик Кенгаши томонидан қабул қилинганидан бошқа иқтисодий санкцияларнинг бир томонлама қўлланилиши халқаро ҳуқуқ тамойилларига тўғри келмаслиги ва халқаро иқтисодий муносабатларга салбий таъсир кўрсатишини таъкидланган.
Эслатиб ўтамиз, бугун Нью-Деҳлида ШҲТ Давлат раҳбарлари кенгашининг йигирма учинчи саммити видеоалоқа форматида бўлиб ўтди. Саммитда иштирок этиш учун ШҲТга аъзо барча давлатлар, яъни Хитой, Россия, Қозоғистон, Қирғизистон, Покистон, Тожикистон ва Ўзбекистон раҳбарлари таклиф этилган. Бундан ташқари, Эрон, Беларус ва Мўғулистон кузатувчи давлат сифатида, Туркманистон эса раис меҳмони сифатида таклиф этилган.
Янгиликлар лентаси
0