https://sputniknews.uz/20230704/qoraqalpogiston-abiturientlar-grant-ajratildi-36552132.html
Қорақалпоғистонлик абитуриентлар учун қўшимча грант ажратилди — янги фармон
Қорақалпоғистонлик абитуриентлар учун қўшимча грант ажратилди — янги фармон
Sputnik Ўзбекистон
Бюджет ўринлар Қорақалпоғистон Республикасидаги соҳа ва тармоқлар эҳтиёжига қараб ажратилади.
2023-07-04T21:15+0500
2023-07-04T21:15+0500
2023-07-04T21:22+0500
жамият
отм
қорақалпоғистон
талабалар
абитуриент
абитуриент — 2023
янги қонун
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/06/0e/35950133_327:285:978:651_1920x0_80_0_0_cd7276e3f5afa77f356829af2601da4d.png
ТОШКЕНТ, 4 июл — Sputnik. Қорақалпоғистонлик абитуриентлар учун грант асосида ўқишга қўшимча 3 000 та ўрин ажратилади. Бу ҳақида президент фармонида айтиб ўтилган. ЎзА хабарига асосан. Бунда соҳа ва тармоқларнинг олий маълумотли кадрларга бўлган эҳтиёжи аниқланиб, олий таълим муассасалари ва таълим йўналишлари кесимидаги таклифлар Ўзбекистон Республикаси таълим ташкилотларига қабул қилиш бўйича давлат комиссиясига 2023 йил 20 июлгача тақдим этилади. Эслатиб ўтаимиз, 3 июль куни имзоланган 200-сонли президент фармонида, олий таълим муассасаларига қабул қилишга доир қатор ўзгаришлар белгиланган эди. Хусусан, академик лицейларга киришда ёзма имтиҳонлар бекор қилиниши, коллеж ва техникумларда грантлар миқдори 2 баравар оширилиши ва бошқалар.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/06/0e/35950133_299:200:982:712_1920x0_80_0_0_731d14c93966ec1f3026a987c4f9a022.pngSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
бюджет қорақалпоғистон республикаси абитуриент отм кириш тест қабул комиссияси
бюджет қорақалпоғистон республикаси абитуриент отм кириш тест қабул комиссияси
Қорақалпоғистонлик абитуриентлар учун қўшимча грант ажратилди — янги фармон
21:15 04.07.2023 (янгиланди: 21:22 04.07.2023) Бюджет ўринлар Қорақалпоғистон Республикасидаги соҳа ва тармоқлар эҳтиёжига қараб ажратилади.
ТОШКЕНТ, 4 июл — Sputnik. Қорақалпоғистонлик абитуриентлар учун грант асосида ўқишга қўшимча 3 000 та ўрин ажратилади. Бу ҳақида президент фармонида айтиб ўтилган. ЎзА
хабарига асосан.
Фармонга кўра, Қорақалпоғистон Республикасида доимий яшайдиган ҳамда умумий ўрта, ўрта махсус ва профессионал таълим ташкилотларини тамомлаган ёшлар учун 2023/2024 ўқув йилида давлат гранти асосида қўшимча 3 000 та ўрин ажратилади.
Бунда соҳа ва тармоқларнинг олий маълумотли кадрларга бўлган эҳтиёжи аниқланиб, олий таълим муассасалари ва таълим йўналишлари кесимидаги таклифлар Ўзбекистон Республикаси таълим ташкилотларига қабул қилиш бўйича давлат комиссиясига 2023 йил 20 июлгача тақдим этилади.
Эслатиб ўтаимиз, 3 июль куни имзоланган 200-сонли президент фармонида, олий таълим муассасаларига қабул қилишга доир қатор ўзгаришлар
белгиланган эди. Хусусан, академик лицейларга киришда ёзма имтиҳонлар бекор қилиниши, коллеж ва техникумларда грантлар миқдори 2 баравар оширилиши ва бошқалар.