Кеча тунда Озарбайжон ва Доғистонда кучли зилзила содир бўлди — видео

© AP Photo / DITA ALANGKARAЦифровой сейсмограф, архивное фото
Цифровой сейсмограф, архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 04.07.2023
Oбуна бўлиш
Зилзила эпицентри Каспий денгизида, Хачмаз вилоятидан 80 километр шимоли-шарқда, зилзила манбаи 35 километр чуқурликда жойлашган.
ТОШКЕНТ, 4 июл — Sputnik. Каспий денгизида 3 июлдан 4 июлга ўтар кечаси 5,7 магнитудали зилзила содир бўлди. Зилзила кучи Озарбайжон ва Доғистонда сезилди, дея хабар берди РИА Новости.
Зилзила эпицентри Каспий денгизида, Хачмаз вилоятидан 80 километр шимоли-шарқда, зилзила манбаи 35 километр чуқурликда жойлашган.
Ер силкинишини Боку ва мамлакатнинг бир қатор ҳудудлари аҳолиси ҳам сезган. Озарбайжон сейсмология хизмати маркази қайд этишича, зилзиладан кейин силкинишлар давом этган, аммо кучли силкинишлар қайд этилмаган.
Шу билан бирга, Доғистонда ҳам Дербентдан Озарбайжон томон 100 километр узоқликда содир бўлган 5,9 магнитудали зилзила кузатилган.
Янгиликлар лентаси
0