https://sputniknews.uz/20230704/namangan-noyob-tangalar-topildi-36511569.html
Наманганда 5-9 асрларга оид тангалар топилди — фото
Наманганда 5-9 асрларга оид тангалар топилди — фото
Sputnik Ўзбекистон
Айни пайтда олимлар тангаларнинг тасвирлари, ёзувлари, оғирлиги, қандай металлдан ясалганлиги, пул муомаласидаги даражаси ва танга зарб қилиниш тарихини ўрганишмоқда.
2023-07-04T09:21+0500
2023-07-04T09:21+0500
2023-07-04T14:38+0500
жамият
ўзбекистон
наманган вилояти
археологик топилма
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/07/04/36511778_0:280:1280:1000_1920x0_80_0_0_53ffdac07b79d921cc4dc971187c048f.jpg
ТОШКЕНТ, 4 июл — Sputnik. Наманганда 1200-1500 йиллик ноёб тангалар топилди, дея хабар берди вилоят ҳокимлиги.Айитилишича, ушбу нодир топилмалар жуда ҳам яхши сақланган. Улар ичида 475-600 йилларга мансуб Бақтрия кумуш тангалари мавжуд.Ўрта Осиёда биринчи кумушдан ясалган тангалар милоддан аввалги 3-асрда чиқарилган. Унинг юза қисми - аверсига подшонинг сурати, орқа томони реверсига эса ҳар хил худолар, муқаддас ҳайвонлар тасвири солинган ёки подшоларнинг номи ёзилиб, тамғаси туширилган.9-асрга оидлиги айтилаётган Қорахонийлар ҳукмронлиги давридаги кумуш танглар ҳам араб ёзувидаги бежирим хатга эга.Яна бир танга мутахассислар эътиборини тортди. Унинг аверсида араб ёзуви, реверсида хитой иероглифлари мавжуд.Айни пайтда олимлар тангаларнинг тасвирлари, ёзувлари, оғирлиги, қандай металлдан ясалганлиги, пул муомаласидаги даражаси ва танга зарб қилиниш тарихини ўрганишмоқда.
ўзбекистон
наманган вилояти
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/07/04/36511778_0:160:1280:1120_1920x0_80_0_0_26a680df4206109c8597f2c7c8c78778.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
наманган вилояти топилма тангалар
наманган вилояти топилма тангалар
Наманганда 5-9 асрларга оид тангалар топилди — фото
09:21 04.07.2023 (янгиланди: 14:38 04.07.2023) Айни пайтда олимлар тангаларнинг тасвирлари, ёзувлари, оғирлиги, қандай металлдан ясалганлиги, пул муомаласидаги даражаси ва танга зарб қилиниш тарихини ўрганишмоқда.
ТОШКЕНТ, 4 июл — Sputnik. Наманганда 1200-1500 йиллик ноёб тангалар топилди, дея хабар берди
вилоят ҳокимлиги. Айитилишича, ушбу нодир топилмалар жуда ҳам яхши сақланган. Улар ичида 475-600 йилларга мансуб Бақтрия кумуш тангалари мавжуд.
Ўрта Осиёда биринчи кумушдан ясалган тангалар милоддан аввалги 3-асрда чиқарилган. Унинг юза қисми - аверсига подшонинг сурати, орқа томони реверсига эса ҳар хил худолар, муқаддас ҳайвонлар тасвири солинган ёки подшоларнинг номи ёзилиб, тамғаси туширилган.
9-асрга оидлиги айтилаётган Қорахонийлар ҳукмронлиги давридаги кумуш танглар ҳам араб ёзувидаги бежирим хатга эга.
Яна бир танга мутахассислар эътиборини тортди. Унинг аверсида араб ёзуви, реверсида хитой иероглифлари мавжуд.
"Ҳозирда Ахси осори-атиқалар музейида турли даврларга оид мингдан ортиқ тангалар сақланмоқда. Янги Ахси ва Ахсикент археология ёдгорлик мажмуаларида бошланган кенг кўламли бунёдкорлик ишлари барчани қувонтирмоқда. Буни кўрган халқимиз асрлар оша сақлаб келаётган нодир артефактларини музейга тақдим этишмоқда", - дейди мажмуа раҳбари Билолхон Рустамов.
Айни пайтда олимлар тангаларнинг тасвирлари, ёзувлари, оғирлиги, қандай металлдан ясалганлиги, пул муомаласидаги даражаси ва танга зарб қилиниш тарихини ўрганишмоқда.