Мирзиёев ШҲТ саммитида қандай таклифлар билдирди — видео

© Пресс-служба президента УзбекистанаШавкат Мирзиёев принял участие в заседании Совета глав государств-членов ШОС.
Шавкат Мирзиёев принял участие в заседании Совета глав государств-членов ШОС. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 04.07.2023
Oбуна бўлиш
Шавкат Мирзиёев ШҲТ саммитида қандай таклифларни илгари сурди
ТОШКЕНТ, 4 июл — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ШҲТ Давлат раҳбарлари кенгаши саммитининг очилишида видеоалоқа орқали нутқ сўзлади.
Ўзбекистон етакчиси ШҲТнинг халқаро майдондаги ролини кучайтириш мақсадида шартномаларини инвентаризация қилишни таклиф қилди.
Шавкат Мирзиёев Шанхай ҳамкорлик ташкилотига (ШҲТ) аъзо давлатларни сентябр ойида республикада бўлиб ўтадиган озиқ-овқат масалаларига бағишланган халқаро конференцияга таклиф қилди.

“Озиқ-овқат хавфсизлиги хавфи ортиб бораётгани муносабати билан биз ФАО (БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти – таҳр.) билан биргаликда жорий йилнинг сентябр ойида Ўзбекистонда ушбу масала бўйича халқаро конференция ўтказишни режалаштирмоқдамиз”, — деди Мирзиёев.

Ўзбекистон президенти ушбу тадбирнинг алоҳида сессияси ШҲТ давлатларининг глобал миқёсда озиқ-овқат муаммоларини ҳал этишнинг ягона тамойилларини ишлаб чиқишдаги ҳамкорлигига бағишланишини айтди.
“Мамлакатларимиз делегацияларини мазкур анжуман ишида фаол иштирок этишга таклиф қиламиз”, — деб қўшимча қилди Мирзиёев.
Ўзбекистон президенти ШҲТ аъзо давлатларни ягона интеграциялашган транспорт-транзит тизимини шакллантиришга таклиф қилди.
"Биз ШҲТга аъзо барча давлатларнинг ўзаро транспорт алоқадорлигининг ягона харитасини ишлаб чиқишни мақсадга мувофиқ деб биламиз. Бу бизга тўсиқлар ва бўшлиқларни аниқлаш, ягона интеграциялашган транспорт-транзит тизимини шакллантириш бўйича устувор чора-тадбирлар ва лойиҳаларни белгилаш имконини беради", — деди Мирзиёев.
Ўзбекистон раҳбари мазкур масалаларни ШҲТга аъзо давлатлар транспорт вазирларининг навбатдаги кенгайтирилган йиғилишида йирик транспорт-логистика компаниялари, оператор ва экспедиторлар, таҳлилчилар ва соҳа мутахассисларини кенг жалб этган ҳолда батафсил кўриб чиқишни таклиф қилди.
“Биз Ўзбекистонда БМТ шафелигида минтақалараро ўзаро боғлиқлик марказини яратиш бўйича ташаббусимизни ҳамкорлар қўллаб-қувватлашига ишонамиз”, — дея қўшимча қилди Мирзиёев.
Шунингдек, ШҲТ давлатларининг яхши қўшничилик кодексини ишлаб чиқишни таклиф қилди.
Мирзиёевнинг сўзларига кўра, Афғонистон дунё кун тартибида иккинчи ўринга тушиб қолди. Мамлакат аҳолисига инсонпарварлик ёрдами сезиларли даражада камайди.
Ўзбекистон президенти ШҲТ-Афғонистон форматида маслаҳатлашувларни қайта бошлаш зарур, деб ҳисоблайди.
Нью-Деҳли шаҳрида ШҲТ Давлат раҳбарлари кенгашининг 23-саммити видеоконференция форматида бўлиб ўтмоқда.
ШҲТ 2001 йилда ташкил этилган халқаро ташкилотдир. Унга Ҳиндистон, Қозоғистон, Хитой, Қирғизистон, Россия, Тожикистон, Покистон ва Ўзбекистон киради.
Янгиликлар лентаси
0