Сўнгги 6 йиллик баҳолар ОТМга бу йилги қабулда инобатга олинмайди

© unsplash.com/Element5 DigitalАбитуриент, архив сурат
Абитуриент, архив сурат - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 04.07.2023
Oбуна бўлиш
2022/2023 ўқув йилидан битирувчиларнинг сўнгги 6 йиллик баҳолари ўртача кўрсаткичи ОТМга кириш имтиҳонларида инобатга олиниши белгиланган эди.
ТОШКЕНТ, 4 июл — Sputnik. Сўнгги 6 йиллик баҳолар олийгоҳларга жорий йилги қабулда инобатга олинмайди. Бу президент 3 июль куни имзолаган тегишли фармонда кўзда тутилган, дея хабар беради Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги.
Фармон билан президентнинг 2020 йил 6 ноябрдаги "Ўзбекистоннинг янги тараққиёт даврида таълим-тарбия ва илм-фан соҳаларини ривожлантириш чора тадбирлари тўғрисида"ги фармонига ўзгартириш киритилди.
Унга кўра, мажбурий 11 йиллик таълимнинг сўнгги 6 йиллик баҳолари ўртача кўрсаткичини олий таълим ташкилотига кириш имтиҳонларида инобатга олиниши 2024/2025-ўқув йилидан бошлаб жорий этилиши белгиланди.
Бунда жорий йилда мажбурий 11 йиллик таълимнинг сўнгги 6 йиллик баҳолари олий таълим ташкилотларига кириш имтиҳонларида инобатга олинмайди.
Янгиликлар лентаси
0