Баҳодир Сидиқов “Ўзбекнефтгаз” раҳбари этиб тасдиқланди

© "Узбекнефтегаз"Баходир Сидиков
Баходир Сидиков  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 04.07.2023
Oбуна бўлиш
“Ўзбекнефтгаз”да қатор тайинловлар амалга оширилди.
ТОШКЕНТ, 4 июл — Sputnik. Баҳодир Сидиқов "Ўзбекнефтгаз" АЖ бошқаруви раиси этиб тайинланди. У март ойидан буён компания раҳбари вазифасини вақтинча бажариб келаётган эди.
Бунга қадар у Олмалиқ кон-металлургия комбинати Ёшлик конини ўзлаштириш бўйича лойиҳа офиси раҳбари лавозимида ишлаган. Шунингдек, 2019-2020 йилларда “Ўзбекнефтгаз”га раҳбарлик қилган. Ундан аввал Вазирлар Маҳкамаси Геология, ёқилғи-энергетика комплекси, кимё, нефть-кимё ва металлургия саноати масалалари ахборот-таҳлил департаментининг мудири лавозимида фаолият юритган.
© "Узбекнефтегаз"Рустам Шеров
Рустам Шеров - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 04.07.2023
Рустам Шеров
Рустам Шеров "Ўзбекнефтгаз" АЖ бошқаруви раисининг геология ва қазиб чиқариш бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.
Шеров шу кунга қадар, "Ўзбекнефтгаз" АЖ бошқаруви раисининг Қазиб чиқариш ва қайта ишлаш бўйича ўринбосари лавозимида ишлаган.
© "Узбекнефтегаз"Одил Темиров
Одил Темиров  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 04.07.2023
Одил Темиров
Одил Темиров "Ўзбекнефтгаз" раисининг қайта ишлаш бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди. Тайинловга қадар у "Ўзкимёсаноат" АЖ бошқарув раисининг ишлаб чиқариш, маҳаллийлаштириш, саноатда кооперация алоқаларини кенгайтириш ва ахборот технологиялари бўйича биринчи ўринбосари лавозимида ишлаган.
Янгиликлар лентаси
0