Термизда чанг бўрони кузатилмоқда - видео

© SputnikПыльная буря в Узбекистане. Иллюстративное фото
Пыльная буря в Узбекистане. Иллюстративное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 03.07.2023
Oбуна бўлиш
Соат 09:00 да ҳаводаги майда РМ10 заррачаларининг миқдори рухсат этилган максимал концентрациядан 14,7 баробар ошиб кетди.
ТОШКЕНТ, 3 июл — Sputnik. Сурхондарё вилояти Термиз шаҳрида об-ҳаво шароитлар туфайли 3 июль куни соат 04:00 дан бошлаб чанг бўрони бошланди. Бу ҳақда Ўзгидромет хабар бермоқда.
Атмосфера ҳавоси ифлосланиши мониторинги автоматлаштирилган станцияларининг маълумотларига кўра, ҳаводаги майда РМ10 заррачаларининг миқдори 719 мкг/м3 ни ташкил этган, бу рухсат этилган максимал концентрациядан 1,5 баробар ошиб кетган. Шамол тезлиги — 11 м/с.
Эрталаб соат 05:00 да РМ10 индекси 1600 мкг/м3 (меъёрдан 3,2 баробар юқори), 06:00 да — 2420 мкг/м3 (4,8 баробар), 07:00 да — 2820 мкг/м3 (5,6 баробар), 08:00 да — 4025 мкг/м3 (8 баробар), 09:00 да — 7363 мкг/м3 (14,7 баробар). Шамол тезлигининг пасайиши билан ҳавода чанг-ғубор кузатилди.
Соат 10:00 да РМ10 заррачаларининг миқдори 6065 мкг/м3 гача камайди, бу рухсат этилган максимал концентрациядан 12 баробар ошиб кетган.
Янгиликлар лентаси
0