Сув ва ичимликларни мажбурий маркировкалаш муддати яна кечиктирилди

© Sputnik / Константин Чалабов / Медиабанкка ўтишСув, архив сурат
Сув, архив сурат - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 03.07.2023
Oбуна бўлиш
Ўзбекистонда сув ва алкоголсиз ичимликларни мажбурий маркировкалаш 2022 йил октябрь ойида бошланиши режалаштирилганди, кейин эса 2023 йил июлига қолдирилганди.
ТОШКЕНТ, 3 июл — Sputnik. Ўзбекистонда сув ва ичимликларни мажбурий маркировкалаш муддати яна кечиктирилди. Бу бош вазир Абдулла Арипов 30 июнь куни имзолаган қарорда кўзда тутилган.
Аввалига маркировкалаш 2022 йил октябрь ойида бошланиши белгиланган эди, кейин 2023 йил 1 июлга қолдирилган, энди эса муддат 2024 йил 1 мартгача кечиктирилмоқда.
Маркировкалаш талаби ҳам маҳаллий ишлаб чиқарувчилар, ҳам импорт қилувчилар учун амал қилади:
биринчи гуруҳ учун (газланган ва газсиз сув, ичимликлар, шунингдек, ферментланмаган ширин мева ва сабзавот шарбатлари (узумдан ташқари)) — 2024 йил 1 мартдан;
иккинчи гуруҳ учун (металл идишлардаги сув ва ичимликлар) — 2024 йил 1 августдан (ўзгармаган).
Маълумот учун, Ўзбекистонда 2019 йил август ойида маҳсулотларни маркалаш тизимини босқичма-босқич жорий этиш тасдиқланган. Лойиҳа оператори сифатида “CRPT Turon” МЧЖ танланган эди.
Унинг асосчиси, қарор матнида кўрсатилганидек, Россиядаги маркировкалаш тизимининг оператори — Илғор технологияларни ривожлантириш маркази (CRPT). Асосий эгаси USM Алишер Усмонов (50 фоизи), яна 25 фоиз улуш Россия давлат корпорацияси "Rostec" ва "Аlmaz Capital" бошқарувчи ҳамкори Александр Галицкийга тегишли.
Ҳукуматнинг 2020 йил 20 ноябрдаги қарори билан "Asl belgisi" маҳсулотларни маркировкалаш ва кузатиб бориш миллий ахборот тизими жорий этилган.
Янгиликлар лентаси
0